|
Тўлиқ номи: “Invest Finance Bank” хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси, 18-б уй.
Маълумот тартиб рақами - 09
Муҳим факт номи: акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг қарори.
Умумий йиғилиш тури: навбатдан ташқари
Умумий йиғилиш шакли: очиқ.
Умумий йиғилиш ўтказилган сана: 2010 йил 29 ноябрь.
Умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириш санаси: 2010 йил 1 декабрь.
Умумий йиғилиш ўтказилган манзил: Тошкент шаҳри, А.Навоий кўчаси 18-б уй, Банк конференц залида.
Умумий йиғилишнинг кворуми: жами овоз берувчи акциялар сони 6 000 000 дона, йиғилишда иштирок этган вакиллар ва акциядорларга тегишли овоз берувчи акциялар сони 6 000 000 дона - 100,0 фоиз.
Умумий йиғилиш кун тартибига ва қўйилган масалалар ҳамда улар бўйича овоз бериш натижалари:
1. Банк фаолиятининг 2010 йил 1-октябр ҳолатига соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.
Қабул қилинган қарор:
1.1. 2010 йил 1-октябр ҳолатига Банк соф фойдасининг 4 020 000 000 сўмини Дивидендлар тўлаш фондига йўналтириш масаласи тасдиқлансин.
1.2. 2010 йил 1 октябр ҳолатига Банк соф фойдасининг қолган 4 924 557,85 сўмлик қисмини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилиш Акциядорларнинг кейинги навбатдан ташқари ёки навбатдаги Умумий йиғилишларига қолдирилсин.
Овоз бериш натижалари: тарафдор – 6 000 000, қарши - йўқ, бетараф - йўқ.
2. 2010 йил 2- ва 3- чорак якунлари бўйича банк оддий акцияларига дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда унинг тўлаш шаклини белгилаш.
Қабул қилинган қарор:
2.1. 2010 йил 2- чораги якунлари бўйича бир дона оддий акция учун 430,00 (тўрт юз ўттиз) сўм миқдорида аванс тариқасида оралиқ дивиденд ҳисоблаш ва ҳисобланган дивидендларни қонунчиликда белгиланган тартибда банкнинг кўшимча чиқарилган акцияларни сотиб олишга йўналтирилсин.
2.2. 2010 йил 3- чораги якунлари бўйича бир дона оддий акция учун 240,00 (икки юз қириқ) сўм миқдорида аванс тариқасида оралиқ дивиденд ҳисоблаш ва ҳисобланган дивидендларни қонунчиликда белгиланган тартибда банкнинг кўшимча чиқарилган акцияларни сотиб олишга йўналтирилсин.
Овоз бериш натижалари: тарафдор – 6 000 000, қарши - йўқ, бетараф - йўқ.
Банк Кенгаши.
|