Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддасида назарда тутилган бино, иншоотлар ва улар билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш нотурар бино ва иншоотлар қисмида — туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастр хизматлари томонидан, бино ва иншоотларнинг турар жой қисми бўйича — техник инвентаризация бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори асосида амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.