(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 202-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Янгиликлар ва пресс-релизлар

Орзуингизга янада яқинроқ бўлинг! АТБ "InfinBANK" автокредитлари.

Азиз дўстлар, Сизга мамнуният билан имтиёзли автокредитлаш бўйича бизнинг шеригимиз GM Uzbekistan билан ҳамкорликдаги акциямиз давом этиши ҳақида хабар берамиз. Шу сабабли, аввал ўтказилган акциямизга Сиз томондан билдирилган юқори истеъмолчилик эҳтиёжи ва қизиқишни инобатга олган ҳолда, биз автомобиллар миқдорини 4700 донагача, моделлар қаторини эса 3та позициягача кўпайтирдик. Эндиликда, Сизда қуйидагиларни харид қилиш имконияти мавжуд:

Автомобиль LACETTI L15-15 AT 3 чи позиция – 500 дона, 128 679 875 сўм нарҳи бўйича;
Автомобиль NEXIA AV GX 16/AT 4 чи позиция – 500 дона, 86 467 975 сўм нарҳи бўйича;
Автомобиль SPARK M300M-125 MT 2 чи позиция – 3 700 дона, 64 662 622 сўм нарҳи бўйича.

Ҳар бир автомобиль бўйича суғурта тўловларининг қиймати йилига 1% ни ташкил қилади. Бунда, кредитни расмийлаштиришда, суғурта тўловларини бутун кредитлаш муддати учун амалга ошириш лозим бўлади.

Шу билан бирга, Сиз ҳар куни акциядаги автомобилларнинг қолган миқдори ҳақида хабардор бўласиз.
Акция 2018 йилнинг 23 октябр куни бошланади.

Сиз SPARK / NEXIA / LACETTI автомобилларига имтиёзли кредитни АТБ InfinBANK нинг барча филиалларида қуйидаги шартларда олишингиз мумкин бўлади:

1) 20% олдиндан тўловда - 5 йилгача- 24% йиллик, суғурта тўловлари 3 165 000 / 4 231 000 / 6 297 000 сўм;
2) 30% олдиндан тўловда  - 3 йилгача- 22% йиллик, суғурта тўловлари 1 699 000 / 2 271 000 / 3 379 000 сўм;
3) 50% олдиндан тўловда - 2 йилгача- 21% йиллик, суғурта тўловлари 1 133 000 / 1 514 000 / 2 253 000 сўм;
4) 60% олдиндан тўловда - 15-ойгача- 20% йиллик, суғурта тўловлари 708 000 / 946 000 / 1 408 000 сўм.

23 дан 27 октябргача, 5 кун давомида ҳужжатлар фақат қабул қилинади ва ўрганиб чиқилади, ундан сўнг эса бевосита автокредитлаш жараёни бошланади.

Кредит, АТБ "InfinBANK" мавжуд бўлган регионларда, жисмоний шахснинг рўйҳатдан ўтган манзили бўйича тақдим этилади.
Банк, зарурият туғилган ҳолда, қарздорнинг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқиш учун қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Сиз доимо ўзингизга яқин бўлган АТБ "InfinBANK" нинг филиали ҳақидаги маълумотни, Ягона алоқа марказига 71-202-50-60 рақамига қўнғироқ қилган тарзда олишингиз мумкин.

Мижоз- биз учун ниҳоятда муҳим!

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY
МБ курси 8314.85 9408.25 10602.27 73.28 123.85 1195.38
Олиш 8290,00 8380,00 10070,00 63,00 - -
Сотиш 8340,00 9430,00 10635.00 74,00 - -
ЎзРВБ курси 8315.00 9550.00 - - - -