• Телефон доверия
    (+998 71) 202-50-60 (+998 71) 202-50-69 Звонок по РУз бесплатный

Новости и пресс-релизы

RSS Подписка

Душанбани нимадан бошлаш яхшироқ деб ўйлайсиз? Албатта сюрпризлардан!

«InfinBANK» АТБ ўз мижозлари учун навбатдаги акцияни эълон қилади!

Янги смартфон, «ақлли» соат ва бошқа ажойиб совғалар ютиб олишни истайсизми? Унда акцияда қатнашинг! Шартлар жуда оддий!

Акцияда қатнашиш учун InfinBANK мобил иловаси орқали камида 10 000 сўмга тенг бўлган пул ўтказмасини амалга ошириш керак.  Танловда бошқа ҳамкор банклар карталари ўртасидаги барча муваффақиятли транзакциялар қатнашади.

Танлов бир ой давом этади. Ўйин ҳар ҳафта ўтказилади. Финал ўйини 4 ҳафтадан кейин бўлиб ўтади. Танловда қатнашадиган қимматбаҳо совринлар:

1 ҳафта (25.03.2019 - 31.03.2019) – Mi Portable Mouse оптик сичқонча;
2 ҳафта (01.04.2019 - 07.04.2019) – Mi Bluetooth Speaker портатив колонка;
3 ҳафта (08.04.2019 - 14.04.2019) – Mi Band 3 фитнес-браслет;
4 ҳафта (15.04.2019 - 21.04.2019)  – Amazfit Pace «ақлли» соат.
Ҳафталик ўйин келгуси ҳафтанинг душанба кунида ўтказилади.
Охирги соврин – Mi8 lite black смартфон.

Охирги соврин ўйинининг шартлари: ўйинда 4 ҳафта давомида ҳар ҳафта энг камида ҳамкор банклар карталарига битта транзакцияни амалга оширган фойдаланувчилар иштирок этадилар.
Акциянинг ўтказилиш муддати:  25 мартдан 25 апрелгача. Ғолиблар тасодифий тартибда аниқланади.

Транзакция қанча кўп бўлса – ғалабага имконият шунча ортади!

InfinBANK мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг: Play Market ва App Store .