1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чеклов қуйидаги ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг ўн беш фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларда Марказий банк томонидан камчиликлар аниқланган ва (ёки) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, Марказий банк ариза берувчига бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва (ёки) тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги хабарномани ариза тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида юборади.
Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақлидир.
Ариза берувчи Марказий банк сўраган ҳужжатлар ва ахборотни сўров олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан ошмаган муддатда ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ тақдим этиши керак, ушбу муддат мобайнида банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқиладиган уч ойлик давр тўхтатиб турилади.
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда;
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига жавоб берган банк кузатув кенгаши ва (ёки) бошқаруви аъзолари эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда, шунингдек банк кузатув кенгаши ва (ёки) бошқарувининг янги тайинланган аъзолари тўғрисида ахборот тақдим этилмаганда;
Ушбу Қонуннинг 16-моддасида ва ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар муассис бўлган банк рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.
ушбу Қонун 16 ва
17-моддаларида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги;
баҳоланиши ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилган муассисларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларнинг мазкур модда талабларига мувофиқ эмаслиги;
ушбу Қонун 16-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ Марказий банк томонидан сўралган қўшимча ҳужжатларнинг ва ахборотнинг тақдим этилмаганлиги.
ушбу Қонуннинг 16 ва
17-моддаларида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассисларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларнинг эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ эмаслиги;
Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ушбу Қонун 20-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатда ва шаклларда, рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган банк устав капиталидаги улушлар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олган шахслар томонидан ўзгартирилган тақдирда, ушбу Қонуннинг
26-моддасида кўрсатилган тартибда хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи ва
тўртинчи қисмларида кўрсатилган банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномасиз тузилган банк акцияларини олишга оид битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банкнинг акцияларини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳажмда олганда Марказий банк рухсатномасини олиш талаб қилинади. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банкнинг акцияларини олган кундан эътиборан Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинадиган кунга қадар акциялар эгасининг ҳуқуқлари тўхтатиб турилади.
Потенциал сотиб олувчининг ушбу Қонуннинг 24-моддасида кўрсатилган мезонлардан биронтасига мувофиқ эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) ахборот мавжуд бўлган тақдирда, Марказий банк банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни баҳолашни ўтказмасдан рад этишга ҳақли.
ушбу қисмнинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга алоқадор шахслар, шу жумладан жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, шунингдек жисмоний шахслар ва (ёки) уларнинг яқин қариндошлари ўзида назоратни амалга ошираётган ёки устав фондларида (устав капиталларида) улушларга эгалик қилаётган ёки бошқарув органининг аъзолари бўлган юридик шахслар;
ушбу қисмнинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан қайси шахслар орқали битим амалга ошириладиган бўлса, ўша шахслар ва мазкур шахслар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга оид фуқаровий ёки бошқа муносабатлар мавжудлиги туфайли мазкур битимда ушбу қисмнинг
иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг таъсири остида деб ҳисобланадиган шахслар;
Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда Марказий банк қуйидаги чоралар ҳамда санкцияларни алоҳида-алоҳида ёки жамланган тарзда қўллайди:
ушбу Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда банк хабарнома олинган кундан эътиборан бир кунлик муддатда Марказий банкни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши керак.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган хабарнома келишув имзоланган санадан эътиборан беш иш куни ичида ёки унинг мавжудлигини ошкор этувчи ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол Марказий банкка келишув тарафлари ёки банкнинг бошқарув органлари томонидан юборилиши керак.
ушбу модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўловларнинг умумий суммаси банкнинг ўз капиталининг ўн фоизидан ортганда;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларда банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши зарурлиги ҳисобга олинади.
Марказий банк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларнинг натижалари асосида банк фаолиятининг ихтисослашуви, миқёси ва мураккаблигини, шунингдек оқилона бошқарувнинг таъминланганлиги ҳамда таваккалчиликларнинг ўрни банкнинг регулятив мувофиқлик механизмлари, капитали ва ликвидлилиги билан қопланганлиги даражасини аниқлайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларни ўтказиш даврийлиги ва даражаси Марказий банк томонидан мутаносиблик принципидан, шунингдек банк фаолиятининг тизимдаги аҳамияти, ихтисослашуви, миқёси ва мураккаблигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишувларсиз ва хабар берилмасдан мустақил равишда белгиланади.
Тиклаш режаси ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Марказий банк банкдан:
Ушбу модда олтинчи қисмининг бешинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган чора-тадбирлар, агар ушбу модда олтинчи қисмининг
иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган чора-тадбирлар тиклаш режасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминламаса, қўлланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда Марказий банк банкдан ёки банклар гуруҳидан:
Банк кузатув кенгаши томонидан ушбу модда иккинчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисида кўрсатилган талаб бажарилмаган тақдирда Марказий банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришга ва кун тартибини белгилашга ҳақли.
Марказий банк ушбу Қонуннинг 54,
55 ва
56-моддаларида кўрсатилган қоидабузарликлар учун жавобгар бўлган банкка, унинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларига, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.
Жузъий қоидабузарликлар жумласига мазкур Қонуннинг 54 ва
55-моддаларига мувофиқ қўпол ёки жиддий қоидабузарлик ҳисобланмайдиган, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган номувофиқликлар киради.
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги), ушбу Қонун 7-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари банклар томонидан таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.
ушбу Қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган қўпол қоидабузарликлардан бири банк томонидан содир этилганда;
Марказий банк ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ушбу Қонуннинг 77-моддаси
иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан биронтаси мавжуд бўлган тақдирда, банкнинг тўловга лаёқатсизлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва мажбурий тугатиш жараёнини бошлаб юборади.