uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
 «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (14.06.2017)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (14.06.2017)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (14.06.2017)

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2017 йил 14 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2017 йилнинг 29 июн куни соат 17:00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2017 йил 14 июндаги мажлиси қарорига асосан, 2017 йил 29 июн куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. 1. Банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
  2. 2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. 3. Банк Кенгашининг банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ўз ичига олган 2016 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
  4. 4. Банк фаолиятининг 2016 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. 5. Банкнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботи ҳамда Банк бошқарувининг банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари тўғрисида;
  6. 6. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва “бажар ёки тушунтир” тамойили бўйича эълон матнини тасдиқлаш тўғрисида;
  7. 7. Банкнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
  8. 8. Банкнинг ўрта ва узоқ муддатларга ривожлантириш стратегиясини белгилаш;
  9. 9. Банкнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида;
  10. 10. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
  11. 11. Банк Бошқаруви раиси тасдиқлаш;
  12. 12. Банк ички Низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш;
  13. 13. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  14. 14. Банкнинг Уставига ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш.


Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календарь кун олдин (2017 йил 23 июн) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йилнинг 29 июн куни соат 16:30 да бошланиб 17:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:202-50-60 факс: 202-50-70.

Банк Кенгаши