Ҳўжжатлаштирилган амалиётлар

Ҳўжжатлаштирилган амалиётлар

Ҳўжжатлаштирилган амалиётлар

АТБ «InFinBank» нақдсиз ҳисоб-китобнинг қулай ва ишончли шакли бўлган аккредитивни таклиф қилади. Харидор ва сотувчи билан ўртасидаги ҳисоб-китобларда турли ҳилдаги аккредитивларнинг қўлланилиши, шартнома бўйича томонларнинг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ хатарларни камайтириш имконини беради.

Аккредитив асосий ҳисоб-китоб асбобларидан бири бўлиб, бенефициар (сотувчи) томонидан аккредитив шартларига мувофиқ тарзда ҳужжатларнинг тақдим қилиниши шарти билан, олдиндан келишилган муддатда (талабнома бўйича ёки кейинга қолдиришдан кейин) банк-эмитентнинг (АТБ «InFinBank») сотувчига тўловни амалга оширишнинг, унинг муддатини сурмаган ҳолдаги, мажбурияти бўлиб ҳисобланади.

Бажарилиш усулига асосан аккредитивлар талабнома бўйича (юклаб юбориш факти бўйича) ёки тўловни кейинга қолдириш (юклаб юборишдан кейин ) турига бўлинади. Аккредитив тасдиқланган ёки тасдиқланмаган бўлиши мумкин. Тасдиқланмаган аккредитивни очишда тегишли тақдимот бўйича мажбуриятларга фақат банк-эмитент (АТБ «InFinBank») эга бўлади, тасдиқланган аккредитивни очишда эса АТБ «InFinBank»нинг мажбуриятига ўз мажбуриятини ҳорижий банк (тасдиқлайдиган) аккредитивни тасдиқлаш йўли билан қўшади.

Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклидан фойдаланган ҳолда, ташқи савдо контрактининг шартларининг бажарилишини таъминлаш, контракт бўйича томонларнинг хатарларини мувозанатлаштириш ва камайтириш, молларнинг ўз вақтида ва мажмуали етказилишини (барча талаб этилаётган ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўтказиб беришни инобатга олган ҳолда) назорат қилиш, моллар учун аванс тўловларига йўл қўймаслик, тўловнинг кейинга қолдирилиши/қисмлаб тўланиши шартларига эга бўлиш, зарур бўлган кредит заҳираларини жалб қилиш, қулай молиявий шартларда етказилаётган маҳсулотлар учун тўловни олиш кафолатларини таъминлаш мумкин бўлади.

АТБ «InFinBank» ўз мижозларининг ташқи иқтисодий фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, банкка хорижий молиявий институтлар томонидан тақдим этилган, кредит линиялари доирасида кейинчалик молиялаштириш ёки тўловни кейинга қолдириш шартлари билан импорт операцияларини қисқа муддатли молиялаштиришни ташкил қилишни таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун аккредитивларни миллий валюта – сўмда очиш имконияти мавжуд. Бундай аккредитивлар бўйича молиялаштириш ва тўлов валютаси – сўм, аккредитивлар “Ўзбекистон Республикасидаги нақдсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом” га бўйсунадилар (рўй. АВ 03.06.2013г. №2465).

Номи Миллий валютада АҚШ долларида ЕВРО валютасида
Минимал ставка Максимал ставка Минимал ставка Максимал ставка Минимал ставка Максимал ставка
1

Хатар учун мукофот*

Йиллик 4,00% Йиллик 5,99% Йиллик 4,00%* Йиллик 5,99%* Йиллик 4,00%* Йиллик 5,99%*
Йиллик 4,99%** Йиллик 5,99%** Йиллик 4,99%** Йиллик 5,99%**
2

Банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўлов учун комиссия

Банк томонидан тўланган кундан бошлаб Мижоз томонидан қарзнинг тўлиқ тўлангунигача бўлган давр учун йиллик 19,99% Банк томонидан тўланган кундан бошлаб Мижознинг қарзни тўлиқ тўлайдиган кунигача бўлган муддатга дастлабки 30 календарь куни учун йиллик 4,99% Банк томонидан тўланган кундан бошлаб Мижоз томонидан қарзни тўлиқ тўлаш кунигача бўлган муддатга, агар бу муддат 30 календарь кунидан ошса,
йиллик 5,99%
Банк томонидан тўланган кундан бошлаб Мижознинг қарзни тўлиқ тўлайдиган кунигача бўлган муддатга дастлабки 30 календарь куни учун йиллик 4,99% Банк томонидан тўланган кундан бошлаб Мижоз томонидан қарзни тўлиқ тўлаш кунигача бўлган муддатга, агар бу муддат 30 календарь кунидан ошса,
йиллик 5,99%

*тузилган аккредитив бўйича хизмат шартномасига биноан чет эл банкининг барча комиссиялари (фоизлари), шу жумладан пост-молиялаштириш (рамбурслаш) учун комиссиялар мижоз томонидан тўланган ҳолатда ёки битим бўйича юқорида кўрсатилган комиссиялар (фоизлар) назарда тутилмаган ҳолатда;

**тузилган аккредитив бўйича хизмат шартномасига биноан чет эл банкининг барча комиссиялари (фоизлари), шу жумладан пост-молиялаштириш (рамбурслаш) учун комиссиялар “InFinBank” АТБ томонидан тўланган ҳолатда.

ҲИСОБ-КИТОБЛАР АККРЕДИТИВ ШАКЛИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:

  • Халқаро савдода тан олинган тўлов асбоби;
  • Ҳар қайси савдо шеригини қониқтирадиган тўлов чизмаларанинг кенг кўлами
  • Шубҳасиз тўлов кафолати;
  • АТБ «InFinBank»дан аккредитив операцияларини ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича бепул информацион-маслаҳат ёрдам олиш;
  • Аккредитив ҳисоб-китоблар шакли доирасидаги молиялаштиришнинг қиймати кредит қийматидан аҳамиятли даражада паст бўлади.

×

Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган белгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.