(+998 71) 202-50-60 (+998 71) 202-50-69 ЎзР бўйича қўнғироқлар бепул

Савол-жавоб

Бунинг учун мижознинг (юридик шахснинг) Банк рахбарияти номига махсус хати тақдим этилиб, хатнинг нусхаси info@infinbank.com электрон почтасига юборишлиги шарт. Хатнинг мазмуни қуйдагича бўлиши керак: корхонанинг тўлиқ номи ва SMS-хабарларини жўнатиш учун керак бўлган бутунжахон форматидаги телефон рақами (+998-ХХ) XXX-YY-ZZ.


CLICK системасига уланиш учун сиз "InfinBank" бош офисига ташриф буюриб мухим бўлган рўйхатдан ўтишингиз керак. Мижоз томонидан CLICK системасини хизматларидан фойдаланиш учун ариза тўлғизипгандан сўнг рўйхатласини банкнинг махсус ходимлари амалга оширишади. Ўзи билан паспортни асил нусхаси бўлиши шарт.

Нахт пул мижознинг талаби ва талабномасида кўрсатилган вақд ичида бирилади.

Хорижий валюталарни сўмга нисбатан курси тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида (www.cbu.uz) жойлаштирилиб борилади. Мазкур маълумотларни электрон шаклда (Excel файлида) олиш мумкин. Марказий банкнинг сайтидан олинган хорижий валюталарнинг курси тўғрисидаги маълумотлар расмий ҳисобланади ва сўровчи томонидан мазкур сайтдаги маълумотлар қайта текширилиб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Шу билан бир қаторда, мазкур Қонунга биноан республика ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат банклар орқали амалга оширилади. Банклардан ташқари валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун ҳужжатларини бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли чоралар кўриб борилади.


Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармонига асосан валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.


Ўз навбатида, валюта бозоридаги талаб ва таклиф даражаси ҳамда аламашув курсининг ўзгариши мамлакатдаги макроиқтисодий вазият, хусусан тўлов баланси, шу жумладан, ташқи савдо балансининг ҳолати каби омиллар таъсирида шаклланиб боради.

Интернет «магазинлар»да товарларни харид қилишда онлайн тўловларни халқаро тўлов карталаридан (масалан, VISA, MasterCard ва бошқалар) фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Мазкур карталар республикамизнинг банклари томонидан муомалага чиқарилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича ахборотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш «Е-Контракт» ёки «ВЭД контракт» дастурлари орқали амалга оширилади. Ушбу дастурларда ишлаш тартиби хизмат кўрсатувчи банк томонидан тушунтирилади. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банклар Ташқи савдо шартномалари бўйича ахборотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритишда ҳам ёрдам беришлари мумкин.

Валюталар

USD EUR GBP JPY RUB CNY CHF
МБ курси 9384.00 10393.72 11378.10 88.01 140.14 1331.08
Олиш 9350,00 9855,00 10835,00 85,00 - - 9425,00
Сотиш 9430,00 10445,00 11435.00 88,00 - - 9610,00
ЎзРВБ курси 9371.00 10502.00 - - - - -