Пластик карталар
Корпоратив карта — юридик шахснинг ҳисоб рақамига боғланган банк картаси. Компаниянинг хўжалик ёки асосий фаолияти билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан қўшимча, вакиллик, транспорт ва хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун мўлжалланган.
Картадан меҳнат ҳақи бўйича ҳ
Корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз тўлов учун сарфланадиган пул маблағлари корпоратив банк картасининг эгаси томонидан қатъий муайян мақсадлар учун ҳисобот остида фойдаланиладиган маблағлар ҳисобланади. Корпоратив банк картасининг эгаси корпоратив банк картасини ҳисобот остига олган кундан бошлаб кечи билан 10 кун ичида юридик шахснинг бухгалтериясига корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши керак.
Корпоратив банк картасидан хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун фойдаланиш чоғида корпоратив банк картасининг эгаси хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатда бухгалтерияга корпоратив банк картаси воситасида сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиши шарт.
Картани расмийлаштириш учун юридик шахс банк билан корпоратив карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиши керак. Шартномада ушбу карталардан фойдаланадиган ходимлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Шартномага ходимларнинг карталарни чиқариш учун берган аризасини ва уларга компания томонидан берилган ишончномани илова қилиш лозим. Шунингдек, карточка ҳ