Mijozlar diqqatiga
Ҳурматли мижозлар!
⠀
Таниқли Telegram мессенжерида вақти-вақти билан гуруҳларга одам қўшиш эвазига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар беришни ваъда қилувчи гуруҳлар пайдо бўлиб, мижозларни чалғитишади.
⠀
InfinBANK бу каби фаол ишларни олиб бормаслигини маълум қилади. Амалдаги барча танловлар ва ўйинлар ҳақида биз расмий каналларимизда хабар берамиз:
⠀
- Facebook саҳифамизда https://www.facebook.com/InFinBank;
- Instagram саҳифамизда @investfinancebank;
- телеграм-ботимизда @Infin_bank_bot
Амалдаги танловлар ҳақида, шунингдек, телефонларимиз орқали билишингиз мумкин: (71) 202 – 50 – 60 банкнинг куну-тун хизматдаги алоқа – маркази.
Айнан шу ерда биз InfinBANK'га оид долзард янгиликлар ва ҳодисаларни эълон қиламиз. Барча акциялар фақат юқорида кўрсатилган саҳифаларга жойланади.
Бизга мунтазам равишда InfinBANK номидан фойдалаётган гуруҳларга оид скриншотлар юборилади.
Булар - фирибгарлар.
Бизнинг каналга тегишли ҳаволага эътибор беринг - унда банк номидан ташқари ҳеч нарса йўқ.
⠀
Агар каналда/гуруҳда фақат танлов постлари ва пул эвазига унга одамларни қўшишга чақириқлар бўлса, унда бу - фирибгарлардир.
⠀
Канал тавсифида банкнинг расмий алоқа маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак.
⠀
Огоҳ бўлинг! Бошқа манбаалардаги маълумотларга ишонманг!