Internetda firibgarlikning keng tarqalgan sxemasi
Болага ёрдам бериш
Схема: фирибгарлар даволанишга муҳтож бўлган болалар ёки ҳайвонларнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришади ва маълум бир ҳисоб-рақамига ёки картага пул юборишни сўрашади.
Эсингизда бўлсин: хайрия ташкилотлари ҳар доим барча изоҳлар ва ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этишга тайёр бўладилар.
⠀
Дўстингизга ёрдам бериш
Схема: сизга дўстингиздан унга қарз беришингиз сўралган хабар келади. Бунда дўстингизнинг ҳисоб қайдномасига фирибгарлар паролни бузиб кирган бўлишлари мумкин ва улар сиздан исталган миқдорда пул олишга ҳаракат қилишади.
Шунинг учун дўстингиз билан шахсан боғланмагунингизча асло пул ўтказманг!
⠀
Савдо платформалари (масалан, OLX)
Схема: Сиз интернетда жойлаштирган товар учун олдиндан картангизга пул ўтказишади. Кейин эса узр сўрашади ва турли баҳоналар билан пулни қайтариб беришингизни сўрашади, аммо бунда пулни ўтказишингиз учун умуман бошқа карта рақамини айтишади.
Шу тариқа сиз ўғирланган картадан пулни ечиб олишга қаратилган фирибгарлик схемасининг иштирокчисига айланасиз.
⠀
Ҳушёр бўлинг ва ўз молиявий маблағларингизни эҳтиёт қилинг!