O‘g‘rilar uxlashmaydi!
Хурматли мижозлар, ҳеч қачон картангиз маълумотларини учинчи шахсга маълум қилманг. Пластик карточкалардан фойдаланиш албатта қулай, аммо барибир эҳтиёткор бўлган маъқул.
InfinBANK сизнинг пулларингизни ҳимоя қиладиган молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари билан таништиради:
⠀
- Ўз паролларингиз, ПИН ва CVV кодларингизни ва СМС орқали келган кодларни бошқа шахсларга ошкор қилманг;
- Интернет-дўконлардаги ёки СМС хабарлардаги шубҳали ҳаволаларга ўтманг;
- InfinBANK расмий иловасини фақат App Store, Google Playʼда юклаб олинг;
- Бу ҳаракатларни ўз маълумотларингизни бошқаларга ошкор қилмаган ҳолда, банкоматдан фойдаланиб ўзингиз бажаринг;
- Картангиз йўқолган ҳолатда, уни InfinBANK мобил иловаси ёрдамида ёки алоқа марказига қўнғироқ қилиб блокланг.
Банк ходимлари ҳеч қачон картангиз рақами, муддати, ПИН-код ва CVV/CVC-кодларни суриштиришмайди.
⠀
Текширилмаган сайтлар хизматидан фойдаланманг:
- Тўловларни қўшимча карта орқали амалга оширинг, маблағларни эса асосий картада сақланг.
- Тўловни амалга оширгач, доим ечилган суммани текширинг.
VISA Card'даги маблағни қўшимча ҳимоясида 3-D Secure бепул хизмати ёрдам беради. Уни InfinBANK'нинг исталган филиалида ёқтиришингиз мумкин.
⠀
Агар қўшимча саволлар туғилган бўлса ёки муаммога дуч келган бўлсангиз - биз доим алоқадамиз: (+99871) 202-50-60