INVEST FINANCE BANKʼДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

INVEST FINANCE BANKʼДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

INVEST FINANCE BANKʼДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

9 август куни InFinBANK АТБ томонидан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2019 санасида бўлиб ўтган видеоселекторда эълон қилган буйруғини бажариш мақсадида ўтказилди.

9 август куни InFinBANK АТБ томонидан Очиқ эшиклар куни бўлиб ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2019 санасида бўлиб ўтган видеоселекторда эълон қилган буйруғини бажариш мақсадида ўтказилди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари сингари банк соҳаси ҳам ўз фаолиятида, шунингдек, ҳам бизнес, ҳам жисмоний шахслар билан олиб борилаётган муносабатларда ошкоралик сиёсатига амал қилмоқда. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга оид бешта устувор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида, тижорат банклари зиммасига жаҳон илм-фанининг замонавий ютуқларидан, инновацион ғоялар, дастурлар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда иш услубини ўзгартириш бўйича вазифалар юклатилди.

Ўз фаолиятида InFinBANK “Мижоз - бизнинг бош қадриятимиз” деган тамойилга амал қилади ва бизнинг асосий мақсадларимиздан бири ҳам тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай ва фойдали банк маҳсулотларини яратиш ва мижозлар учун ҳақиқий бизнес ҳамкорга айланишдир.

9 август санасида ўтказилган “очиқ эшиклар” кунида меҳмонлар тадбир доирасида соат эрталабки 10:00 дан кечки 17:00 гача банк фаолияти билан танишдилар, “InFinBANK”нинг амалдаги маҳсулот ва хизматлари: кредитлар, аккредитивлар, экспортни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш имкониятлари, интернет-банкингда, юридик шахслар учун депозитлар бўйича қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Очиқ эшиклар куни мехмонлари учун энг қизиқарли мавзулардан бири кредитлаш мавзуси бўлди. InfinBANK юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган холдагии якка тартибдаги тадбиркорлар билан уларга тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш учун шартнома асосида кредит операцияларни амалга оширади. “Иш” бизнес билан тадбиркорлар учун InfinBANK халқаро тикланиш ва таррақиёт банки (Жахон банки гурухи дан хорижий кредит линияси фаолият кўрсатмоқда). Асбоб-ускуналарини янгилашда қизиққан корхоналар учун тақдим этилади. Тадбир доираси "UZAUTO MOTORS" ва "InfinBANK" қшма акцияси хам тақдим этилди – йиллик 16% дан қулай автокредит.

B2B мижозлари учун алоҳида маслаҳатларни “InFinBank” АТБ Бошқарув раиси Бобур Бурхонов, унинг ўринбосарлари, шунингдек банк департаментлари директорлари олиб боришди.

Норасмий шаклда ташкил этилган учрашувда мижозлар банк вакиллари билан биргаликда банк тизимининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, банк хизматларининг сифати борасида фикр алмашдилар. Мижозларнинг бизнинг банкимиз билан ўзаро муносабатларидаги салбий тажрибага оид фактларни кўриб чиқишга алоҳида мавзу сифатида қаралди ва ҳар бир ҳолат батафсил кўриб чиқилди. Шунингдек, банкда амалдаги хизматлар ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича мижозлар томонидан берилган барча таклифлар эътиборга олинди.

Тадбиркорликни очиқ мулоқотга кенг жалб қилиш банкимиз фаолиятининг шаффофлигини оширишга, банк ва мижоз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини тушунишга ва ривожлантиришга ёрдам беради, деб ишонамиз.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.