uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Ҳурматли ва биз учун қадрли Инфинбанк мижозлари

Ҳурматли ва биз учун қадрли Инфинбанк мижозлари

Ҳурматли ва биз учун қадрли Инфинбанк мижозлари

Коронавирус омили туфайли юзага келган мураккаб вазият ва ижтимоий масофаланиш заруриятларидан келиб чиқиб, Сизга мурожаат қилмоқдамиз

Биз учун мижоз энг олий қадрият. Сиз ва яқинларингизнинг саломатлиги ва хавфсизлиги шу кунларда ҳар доимгидан ҳам муҳимроқдир.

Шу муносабат билан, 2020 йил 24 мартдан бошлаб Инфинбанк қуйидаги банк хизматларини жисмоний шахс мижозларга онлайн кўринишда кўрсатиш тизимига ўтади:
1. Жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш (Инфинбанк картаси эгалари учун).

2. Жисмоний шахслардан омонат ва депозитлар қабул қилиш.

3. Валюта айирбошлаш ва конверсия операциялари.

4. Халқаро пул ўтказмалари (Юнистрим тармоғи орқали Инфинбанк Виза картаси эгалари учун).

Банкнинг онлайн иловаси қайд этилган операцияларни тўлақонли ва реал режимда амалга ошириш имконини беради.

Жисмоний шахс мижозлар кредит мажбуриятларини сўндириш, муддати келган омонат ва депозитларни, ҳисобланган фоизларни қайтариб олиш, миллий ва хорижий валютадаги банк карталардан маблағларни ечиб олиш учун ва бошқа зарур ҳолларда Банк ва унинг филиалларига ташриф буюришлари мумкин. Бунда банк ва унинг филиалларига ташриф буюраётган мижозлар тиббий ниқобда бўлишлари шарт. Шу билан бирга мижозлар Банк ва филиаллар биносига киришда дастлабки тиббий назоратдан ўтиш, навбат қоидаларига амал қилиш ва бошқа мижозлардан масофа сақлаш тартиб-қоидаларига амал қилишлари лозим бўлади. Банк ходимлари сизга сифатли банк хизмати кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солади, уларнинг соғлиғи ва хавфсизлик ҳуқуқига ҳурмат билан ёндашишни унутманг!

Банк ва унинг филиалларига ташриф борасида юзага келадиган ҳар қандай савол бўйича Банкнинг Алоқа Марказига мурожаат қилишингиз мумкин ва биз Сизнинг муаммоингизга албатта ечим топамиз. Мурожаатингизни сифатли ижроси учун банк оддий ходимидан энг катта раҳбаригача барча масъул. Айни пайтда Банк ва унинг филиалларига бориш керак бўлса ҳам, иложи бўлса, уйда қолишингизни яна бир марта сўраб қоламиз.

Банк ва унинг филиаллари кундалик ишлаш вақти ўзгаришсиз қолади. Иш тартиби доимгидек - душанбадан жумагача, 9:00-18:00гача давом этади, қоида тариқасида тушлик вақтида ёки заруриятга қараб банк ва филиаллар биноси дизенфекция учун вақти-вақти билан ёпилиши мумкин.

Юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраймиз.

Алоқа Маркази: +99871 202 50 60