uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Кредит бўйича муддатларни узайтиришнинг янги шартлари

Кредит бўйича муддатларни узайтиришнинг янги шартлари

Кредит бўйича муддатларни узайтиришнинг янги шартлари

InfinBANK кредит “таътили”ни 2020 йил октябр ойигача узайтиради

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин чекловлари даврида қарздор-жисмоний шахсларга ажратилган кредитларга апрель, май ва июнь ойлари учун имтиёзлар берилган эди. 

Кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида июль, август ва сентябрь ойлари учун ҳам 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги тартибда имтиёз берилмоқда:

  • Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 2020 йилнинг июль ойидан сентябрь ойларигача тўғри келадиган асосий қарз тўловлари ўрнатилган тартибда мутаносиб равишда кредит учун қўшимча уч ой муддатга узайтирилади.
  • Узайтирилиш автоматик тарзда ортиқча ҳужжатларсиз амалга оширилади.
  • Таътиллар жисмоний шахсларга 2020 йил 1 апрелдан сўнг ажратилган кредитлар ва суд жараёнидаги кредитларга тақдим этилмайди.
  • Фоизлар одатдаги тартибда ҳисобланиб борилади ва ҳар ойда сўндирилади.