Расмий ахборот

Расмий ахборот

Расмий ахборот

Хабарингиз бор, эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача бўлган муддатда Республика бўйича кучайтирилган карантин чоралари эълон қилинди.

Шу муносабат билан, АТБ "InFinBank" филиаллари, хусусан Қашқадарё вилоят филиали ҳам 9 июлдан буён масофадан туриб ва онлайн тарзда мижозларга хизмат кўрсатиш режимига ўтказилган. 

Профилактика доирасида банк филиалларида барча ходимлар коронавирусга тестдан ўтказилмоқда. Хусусан,  Қашқадарё вилоят филиалининг барча ходимлари 13 июль куни тестдан ўтказилган, тест натижалари 14 июль куни маълум бўлган, мусбат натижа 9 июлдан буён масофадан туриб ишлашга ўтказилган 4 (тўрт) нафар ходимда қайд этилган ва улар ўша куниёқ уй шароитида тўлиқ изоляцияга олинган. Бу бўйича амалдаги эпидемиологик протокол талабларидан келиб чиқиб СЭОА муассасаси хабардор қилинган.

Коронавирусга чалинган ва уйда туриб даволанаётган тўрт нафар ходимнинг аҳволи ҳозир яхши,  уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан мониторинг ва назорат қилиб турилибди. 

Қашқадарё вилоят филиали ўрнатилган тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бундан буён ҳам Банк жамоаси ва мижозлари саломатлигини таъминлаш мақсадида банк ва унинг филиалларида профилактика тартибида ходимларнинг (улар банк бинолари ёки масофада туриб ишлаётганидан қатъий назар) тестдан ўтказиш тадбирлари давом эттириб борилади. Бу тўғридаги ахборот олишни истаган ОАВ ва блогерларни Банк Ахборот хизматига мурожаат қилишларини сўраймиз.
×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.