Юридик шахслар учун хориж валютасини сотиш ва сотиб олиш амалиётларига белгиланган комиссиянинг бекор қилиниши тўғрисида
Ҳурматли банкимиз мижозлари!
Жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб комиссион йиғимларга доир тарифлар ўзгармоқда. Хусусан, хориж валютасини сотиш ва сотиб олиш амалиётлари учун белгиланган комиссия бекор қилинмоқда.
Шартномаларни қайта расмийлаштириш учун банк филиалларига мурожаат этишингизни сўраймиз.