"InFinBank" АТБ корреспондентлик ҳисобини АҚШ долларида "GHAZANFAR BANK", Афғонистонда очди
«Газанфар» банки, кўп тармоқли лицензиялаштирилган тижорат банки бўлиб, ўз фаолиятини 2009 йилнинг март ойида бошлади.
«Газанфар» банки, кўп тармоқли лицензиялаштирилган тижорат банки бўлиб, ўз фаолиятини 2009 йилнинг март ойида бошлади.
Банк акцияларининг эгалари Афғонистоннинг етакчи бизнес-гуруҳларидан бирига тегишли. Етакчи бизнес-уй сифатида Ghazanfar Гуруҳи бозор етакчиси тарзида, импорт ва газ\нефтни тақсимлаш ҳамда бошқа муҳим саноат секторлари каби турли, аҳамиятга эга бўлган бизнес секторларида иштирок этади.
«Газанфар» банки ўз фаолиятини Қабул, Афғонистонда бошлаб, ҳам анъанавий, ҳам ислом банкинги доирасида ўзининг асосий молиявий хизматларини таклиф қилади. Ўша пайтдан бери, Банк ўз бўлимларини Мозори Шариф, Хайратон, Кундуз, Тахар, Пуле-Хумри, Жалолобод, Ҳирот каби турли асосий жойларда, шу билан бирга, яна иккита бўлинмани Қабулда – Сарой Шахзода ва Шар-э-Ноуда очди. Ўз вақтида Банк ўзининг бўлимлар тармоғини Қабулда, шунингдек, мамлакатнинг бошқа асосий жойларида очишни режалаштирган.