ПРЕСС-РЕЛИЗ. «InfinBANK» АТБ «SAP QUALITY AWARD» йиллик мукофотида «ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР» категориясида ОЛТИН МУКОФОТГА сазовор бўлди

«SAP Forum Moscow 2018»  доирасида 2018 йилнинг 11 апрель куни бўлиб ўтган SAP Quality Award 2017,  «Бизнес трансформацияси», «Илғор технологиялар» ва «Тез натижа» - уч йўналишдаги категорияда МДҲ ҳудудида SAP бизнес-ечимларини энг самарали жорий этиш бўйича мукофот танловининг ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. «Илғор технологиялар» категориясида ўзининг «Реновация» лойиҳаси билан InFinBANK ғолибликни қўлга киритиб, SAP экспертлари эътирофига эга бўлди ва олтин медальга сазовор бўлди.

Танловдаги ушбу ютуқ Банк ва шерик жамоасининг SAP ечимларини жорий этиш лойиҳаларида бизнес ва профессионаллик учун лойиҳа қийматининг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Бу, шу билан биргаликда, Банкнинг раҳбарияти стратегик лойиҳанинг амалга оширилишини «SAPRUN Group» компаниясига ишониб, тўғри қарор қабул қилганлигидан далолат беради.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Банк муваффақиятининг гаровига айланган бизнес-ечимларнинг жорий этилиши ўз-ўзидан вужудга келмади. Лойиҳанинг амалга оширилиши 11 ойни ташкил қилди – бу жорий этиш мобайнида енгиб ўтилган бир қатор тўсиқларни инобатга олган ҳолда, жуда яхши кўрсаткичдир: бу, янги бизнес-жараёнлар талаб қилган, банкнинг ташкилий тузилмасидаги ўзгаришлар ҳам, банкнинг бир нечта бўлинмаларидаги ишга бўлган ёндашувнинг бутунлай ўзгариши ҳам, лойиҳа жамоасининг иштирокчилари бир-биридан узоқ масофада жойлашганлиги туфайли юзага келган тақсимланган коммуникациялар ҳам.

Банк рақамли трансформациянинг биринчи босқичини, корпоратив омборхона ҳамда мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизимини SAP дастурий таъминот базасида яратган ҳолда, амалга оширди. Натижада InFinBANK, хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштирган, ҳамда алоқа марказини яратиш ва автоматлаштириш ҳисобига, мижозларнинг мурожаатларига ишлов беришни 3 кунгача қисқартирган тарзда, ягона тизимда 600 мингдан ортиқ мижозларни бирлаштирди. Энди банк менеджменти бизнес-жараёнлардаги ҳар қандай оғишларни дарҳол назорат остига олиши ва ўз вақтида асосланган қарорларни қабул қилиши мумкин.

Биринчи босқичга якун ясаган ҳолда шуни айтиш жоизки, олдинда лойиҳанинг иккинчи босқичи бўлиб, унда амалиёт жараёнларнинг бир қаторини, шу билан бирга, бюджетлаш ва нарҳларни шакллантиришни автоматлаштириш керак бўлади. Бундан ташқари, 2018 йилга банкнинг IT-ландшафтига мобил тизимни жорий этиш ва банк мижозлари учун мобил иловани ишлаб чиқиш режалаштирилган.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.