«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2015 йил 5 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2015 йилнинг 21 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2015 йил 5 майдаги мажлиси қарорига асосан, 2015 йилнинг 21 май куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-б уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3. 2014 йил фаолияти якунлари бўйича Банк Бошқарувининг йиллик ҳисоботи ҳамда Банкнинг 2015 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;
4. Банк фаолиятининг 2014 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Банк Кенгашининг 2014 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
6. Банкнинг 2014 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
7. 2014 йил якуни бўйича Банк оддий акцияларига йиллик дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш;
8. Банк фаолиятининг 2014 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг 2015 йил учун таркибини сайлаш;
9. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
10. Банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш;
11. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
12. Банкнинг уставига ўзгартиришлар киритиш;
13. Банк бошқаруви тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритиш.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш, тегишли ахборотни матбуотда эълон қилиш ҳамда акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 10 календарь кун олдин (2015 йил 05 май) шакллантирилган Акциядорлар реестри асосида уларга билдиришнома юбориш орқали амалга оширилади.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказиладиган расмий эълон қилинган санадан 3 календарь кун олдин (2015 йил 15 май) шакллантирилган Акциядорлар реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
Банк Кенгаши акциядорлар ҳамда акциядорларнинг вакилларидан йиғилишга шахсларини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик акциядорлар ёки юридик акциядор вакиллари ишончнома билан шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан келишларини сўрайди.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2015 йилнинг 21 май куни соат 16.30 да бошланиб 17.00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:140-50-60, факс: 140-50-70.
Банк Кенгаши