Болалар саратони билан курашишнинг Халқаро куни.

Болалар саратони билан курашишнинг Халқаро куни.

Болалар саратони билан курашишнинг Халқаро куни.

15 феврал – болалар саратони билан курашишнинг Халқаро куни. Ушбу сана илк бор календарда 2001 йили саратон билан хасталанган болалар ота-оналарининг ташкилотлари Халқаро конфедерациясининг ташаббусига биноан вужудга келди (ICCCPO)

15 феврал – болалар саратони билан курашишнинг Халқаро куни. Ушбу сана илк бор календарда 2001 йили саратон билан хасталанган болалар ота-оналарининг ташкилотлари Халқаро конфедерациясининг ташаббусига биноан вужудга келди (ICCCPO). Ҳозирги кунда бу кун кўплаб мамлакатларда, Болалар онкологларининг халқаро жамияти раҳбарлиги остида ўтказилади.

Шундай қилиб, 2019 йил 15 феврал куни, Ўзбекистон онкологлар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси вазирлигининг Республикалик иҳтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология маркази мавзуга оид репортаж ва суҳбатларни, онколог шифокорлар орасида “думалоқ стол”ни ҳамда ЎзРВ РИИАОРМ болалар бўлимининг беморлари учун, “Время Чудес” ташаббускор гуруҳи иштирокида тадбир ўтказдилар.

АТБ «InfinBank» жамоаси бунга бефарқ қараб тура олмасдан, ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Мақсад – жамиятнинг эътиборини ушбу муаммога жалб қилиб, кичкинтойлар, катталар, шифокорлар ва бировнинг қайғусига бефарқ бўлмаган инсонларнинг биргаликдаги ҳакаратлар билан саратон касаллиги устидан ғалаба қозониш мумкинлигини намойиш қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдан ПҚ-2866: «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори онкология хизматининг ҳозирда ва келажакда ривожланиши учун катта аҳамиятга эга қадам бўлди.


Салбий оқибатлар билан тўқнашмаслик учун, нима қилиш лозим? Самарали даволанишнинг гарови ўз вақтидаги ташҳис ҳисобланади. Замонавий даволаш усуллари 70 % гача касал болаларни қутқариш имкониятини беради. Қолганларни эса, пул маблағлари, донор қони ва малакали тиббий ёрдам етишмовчилиги оқибатида қутқаришнинг иложи бўлмайди.


Бироқ, ҳар бир истаган киши қон топшириш, ёки ҳайрия тўловини амалга ошириш орқали ўз ёрдамини бериши мумкин.

Бу масалада бефарқ бўлиб қолиш мумкин эмас.
Болалар саратони даволанади, бизнинг вазифамиз – унинг даволаниши учун барча зарур ишларни амалга ошириш, шунда шифокорларимизнинг болалар ҳаёти учун курашиш натижалари янада юқори бўлади.


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.