100 млрд.сўм миқдорида корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши
The Banker журнали томонидан Йил банки деб тан олинган, «InfinBANK» акционерлик тижорат банки корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ҳақида эълон қилади.
The Banker журнали томонидан Йил банки деб тан олинган, «InfinBANK» акционерлик тижорат банки корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ҳақида эълон қилади.
Ушбу чиқариш расмий ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг сармоялар бозорини ривожлантириш Агентлиги томонидан, 2019 йил 26 феврал куни рўйҳатадан олинди. Чиқариш тўғрисидаги қарор АТБ «InfinBANK» нинг Банк Кенгаши томонидан 2018 йил 30 ноябр куни тасдиқланди.
Корпоратив облигациялар – бу банк фаолиятидаги, миллий бозорда ўз позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган, навбатдаги босқичдир.
АТБ «InfinBANK» нинг корпоратив облигацияларининг рўйҳатдан ўтказган ҳолда чиқарилишининг ҳажми, номинал қиймати бўйича 100,0 млрд.сўмни ташкил қилади.
Облигацияларнинг муомалада бўлиш муддати – икки йил; ҳар биттасининг номинали – бир миллион сўм (бу ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга ўз маблағларини қўйиш учун мазкур асбобдан фойдаланиш имкониятини беради). Даромадлилиги – йиллик 16% .
Ликвидлик бутунлай кафолатланган!
Облигацияларнинг жойлаштирилиши 2019 йилнинг 12 мартдан бошлаб “Тошкент” Фонд биржасида амалга оширилади.
АТБ «InfinBANK» облигациялари – фаровонлигингиз гаровидир!
_________________________________
АТБ «InfinBANK» – Ўзбекистоннинг энг жадал ривожланаётган банкларидан бири. Банк, активлари ва хусусий капитали иштирокидаги, ўз капиталининг хажми бўйича энг йирик тижорат банклари сонига киради. 11 йилдан ортиқ банк томонидан барча турдаги банк операциялари амалга оширилиб келмоқда, шу билан бирга, хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатилиши ҳам.
Яратилишининг бошиданоқ, АТБ «InfinBANK» ўзини, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда банк хизматларини кўрсатиш жараёнини таъминлаётган, ишончли ва жадал ривожланаётган молиявий институт сифатида ўзини кўрсатди.
АТБ «InfinBANK»нинг 2018 йил учун йиллик ҳисоботига мувофиқ, Банкнинг умумий активлари 350,0 миллион АҚШ долларидан ортиқ , кредит портфели – деярли 227,9 миллион АҚШ долларини, соф фойда эса – 6,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.