VISA ВА UNION PAY ИШИДАГИ УЗИЛИШЛАР
InfinBANK республика процессинг марказида юз берган техник сабаблар туфайли халқаро VISA ва Union Pay карталарининг ишларида узилишлар кузатилаётганини маълум қилади
Ҳурматли мижозлар!InfinBANK республика процессинг марказида юз берган техник сабаблар туфайли халқаро VISA ва Union Pay карталарининг ишларида узилишлар кузатилаётганини маълум қилади.
Процессинг маркази ташқи тизим бўлиб, ўз навбатида InfinBANK ҳам ўзининг мижозлари билан биргаликда ноқулайликларни бошидан кечирмоқда. Марказ ва банк мутахассислари носозликларни тезда бартараф этадиган ечимларни изламоқдалар.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.