Сизни ахборот сессиясига таклиф қиламиз
11 декабр куни соат 11:00 да “InfinBANK” ОПЕРБда юридик департамент, корпоратив ва чакана бизнес департаменти ходимлари, шунингдек банк бошқаруви раисининг ўринбосарлари банк мижозлари ва ОАВ вакиллари учун банк фаолиятига оид қонунчиликка киритилган янгиликлар ҳақида ойдинлаштирувчи маърузаларни ўтказадилар
11 декабр куни соат 11:00 да “InfinBANK” ОПЕРБда юридик департамент, корпоратив ва чакана бизнес департаменти ходимлари, шунингдек банк бошқаруви раисининг ўринбосарлари банк мижозлари ва ОАВ вакиллари учун банк фаолиятига оид қонунчиликка киритилган янгиликлар ҳақида ойдинлаштирувчи маърузаларни ўтказадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўзининг 23-ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Янги қонун ҳужжати “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида” ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунлар билан бир тўпламда қабул қилинди ва улар билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.
Учрашув доирасида InfinBANK ходимлари қонунларнинг янги ва олдинги вариантларининг қиёсий таҳлилини ўтказадилар ва саволларга жавоб берадилар.