InfinBANK SMM хизматларини тақдим этувчи ташкилотни танлаб олиш бўйича кўрик-танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилади
Ижтимоий тармоқларда банк саҳифаларини юритиш бўйича хизматлар
Буюртмачи: “InfinBANK” АТБ
Кўрик-танловнинг ўтказилиш жойи ва манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй.
Масъул шахслар:
– кўрик-танловни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича:
Эмил Валитов, тел: (97) 444-40-43
– кўрик-танлов мавзусига оид масалалар бўйича:
Марина Корочкина, тел: (90) 966-09-12
Кўрик-танлов мавзуси: Ижтимоий тармоқларда банк саҳифаларини юритиш бўйича хизматлар.
Ишни бажариш шартлари ва муддати:
Хизмат кўрсатиш жойи |
Ижтимоий тармоқлар (Instagram, Facebook, Telegram) да банкнинг саҳифаларини юритиш бўйича хизматлар |
Хизмат кўрсатиш муддати |
12 ой |
Хизматни қабул қилиш |
Хизматни қабул қилиш тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартномада ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади. |
Иштирокчи юридик шахс мақомига эга бўлиши керак |
Фаолият йўналиши |
Танлов мавзусига ўхшаш |
Иш тажрибаси |
Ўхшаш хизмат турлари соҳасидаги тажрибага эгалик |
Мутахассислар |
Керакли касбий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассисларнинг мавжудлиги |
Техник таъминот, мутахассислар |
Иштирокчи танлов мавзусига мос келадиган хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган моддий-техник базага эга бўлиши керак. Фаолият лицензияланган бўлиши керак (агар фаолият мажбурий лицензияланиши керак бўлган фаолият бўлса). |
Кўрик-танлов бўйича таклифларини қабул қилишнинг бошланиш муддати: 2020 йил 10 январ.
Кўрик-танлов бўйича таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 20-январ соат 18:00 гача.
Таклифларни кўриб чиқиш шартлари ва муддатлари:
Кўрик-танлов бўйича қабул қилинган таклифлар танлов тугаган кундан бошлаб 5 иш куни ичида кўриб чиқилиши керак.
Кўрик-танловни ҳужжатларининг нархи: бепул.
InfinBANK тижорат таклифларини тақдим этган кўрик-танлов иштирокчилари билан чегирмалар олиш мақсадида кейинги музокараларни олиб бориш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ушбу эълон билан InfinBANK кўрик-танлов иштирокчилари билан келгусида шартномалар тузиш бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди.