Жарима ва пеня ҳисобланиши вақтинча тўхтатилади
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин чекловлари даврида қарздор
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин чекловлари даврида қарздор-жисмоний шахслар томонидан муддати келган тўловларни амалга оширишда вақтинчалик қийинчиликлар юзага келаётганини тушуниш билан қабул қилмоқдамиз.Жисмоний шахс қарздорларнинг карантин даврида уйда қолган кунларида сўндирилмаган кредит мажбуриятлари учун жарима ва пенялар ҳисобланмаслигини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 1 апрелдан то карантин даври якунига қадар қарздор-жисмоний шахслар томонидан муддатида тўланмаган кредитлар учун жарима ва пеня ҳисобланиши тўхтатилганини маълум қиламиз.