Қарздор-жисмоний шахслар кредит тўловлари бўйича имтиёзлар берилди
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин чекловлари даврида қарздор-жисмоний шахсларга ажратилган кредитларга қуйидаги тартибда имтиёз берилмоқда:
-
Овердрафт бўйича апрель ойининг асосий қарз тўловлари жорий йилнинг май ойига;
-
Бошқа барча турдаги ажратилган кредитларнинг апрель ва май ойи асосий қарз тўловлари кредит шартномаси бўйича охирги тўлов ойига кўчирилди.
2020 йил 1 апрелдан карантин даври якунига қадар қарздор-жисмоний шахслар томонидан муддатида тўланмаган кредитлар учун жарима ва пеня ҳисобланиши вақтинчалик тўхтатилди.
Кредит ва унга хисобланган фоизларни тўлаш истаги бўлган қарздор-жисмоний шахслар уйда қолган холда, масофадан туриб банкнинг мобил иловаси орқали тўловни комиссиясиз амалга оширишлари мумкин.