Омонатларни муддатини узайтириш

Омонатларни муддатини узайтириш

Омонатларни муддатини узайтириш

Ҳурматли ва биз учун қадрли InfinBANK омонатчилари!

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин даврида омонатингизни муддати келди, лекин сизда Банкка келиб, омонатни қайта расмийлаштириш имкони йўқми? Ҳечам ташвишланманг!

Энди бунинг йўли жуда осон. Биз 10 апрел дан 10 июнгача муддати келадиган омонатингизни банк филиалларига ташриф буюрмасдан, ҳеч қандай ариза тўлдирмай, икки ойга узайтириш имкониятини тақдим этамиз.

Бунда, узайтирилган муддат учун ҳам омонат фоизлари шартномада кўрсатилган ставкаларда сақлаб қолинади.

Сиз, карантин даври тугаганидан кейин исталган вақтда омонатингиз ва унга ҳисобланган фоизларни олишингиз ёки ўзингизга маъқул бўлган бошқа омонат турларига қайта расмийлаштиришингиз мумкин бўлади. Муддати узайтирилган омонатлар бўйича карантин даврида ҳисобланган фоизлар ҳам, омонатни қачон олишингиздан қатъий назар, қўшиб тўланади.

Читать эту новость на русском языке

Read this news in English


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.