Кредит бўйича муддатларни узайтиришнинг янги шартлари
InfinBANK кредит “таътили”ни 2020 йил октябр ойигача узайтирадиКоронавирус инфекциясининг тарқалиши ва уни олдини олиш учун жорий қилинган карантин чекловлари даврида қарздор-жисмоний шахсларга ажратилган кредитларга апрель, май ва июнь ойлари учун имтиёзлар берилган эди.
Кредит тўловлари билан боғлиқ рискларни юмшатиш мақсадида июль, август ва сентябрь ойлари учун ҳам 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги тартибда имтиёз берилмоқда:
- Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 2020 йилнинг июль ойидан сентябрь ойларигача тўғри келадиган асосий қарз тўловлари ўрнатилган тартибда мутаносиб равишда кредит учун қўшимча уч ой муддатга узайтирилади.
- Узайтирилиш автоматик тарзда ортиқча ҳужжатларсиз амалга оширилади.
- Таътиллар жисмоний шахсларга 2020 йил 1 апрелдан сўнг ажратилган кредитлар ва суд жараёнидаги кредитларга тақдим этилмайди.
- Фоизлар одатдаги тартибда ҳисобланиб борилади ва ҳар ойда сўндирилади.