Ақлли қарз олувчининг 6 қоидаси

Ақлли қарз олувчининг 6 қоидаси

Ақлли қарз олувчининг 6 қоидаси

InfinBANK

Кредит олишда хато қилмаслик учун бир нечта муҳим қоидаларни эслаб қолишингиз керак. Ушбу маълумотни бошқалар билан улашинг!

1. Шартномани диққат билан ўқинг

Дунё каби эскидан мавжуд қоида — агар сиз шартномани ўқиб чиқмаган ва унинг барча жиҳатларини тушунмаган бўлсангиз, ҳеч нарсани имзоламаслигингиз керак. Шартноманинг кучи қонун банкни қатъий чеклаб қўйишидадир: агар шартномада кўрсатилмаган бўлса, у ҳеч қандай жарималар, комиссия тўловлари ва пенялар ҳисоблай олмайди.

2. Банкка боғланиш учун амалдаги маълумотларингизни тақдим этинг

Барча жараёнлар ҳақида: фоизларни ҳисоблаш, ҳисобни ечиб олиш, тўлдириш, жарималар - банк мижозни хабардор қилиши шарт, аммо агар мижоз ўз рақамини ўзгартирган ёки била туриб нотўғри рақамни берган бўлса, буни қандай амалга ошириш мумкин? Агар сиз телефонингизни, электрон почта манзилингизни ёки яшаш манзилингизни ўзгартирган бўлсангиз, бу ҳақда банкка хабар беринг. Дунё амалиётида қарз олувчи, жиноий таъқиб қилишгача олиб борган катта миқдордаги жарималар олган ҳолатлар мавжудки, бунга банкнинг уни эски маълумотларига кўра йиллар давомида топа олмаганлиги сабаб бўлган.

3. Комиссия тўловини ҳисобга олинг

Тўланмаган "тийинлар" учун сиз жарима олишингиз мумкин, шунинг учун тажрибали қарз олувчилар, агар мавжуд бўлса, комиссия тўловини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ суммани тўлайди.

4. Минимал тўловдан кўпроғини амалга оширинг

Қарз олувчи ҳар ой ўзининг тўлов қобилияти ва қарзни тўлаш ниятининг кафолати сифатида минимал тўловни амалга ошириши керак. Кўпинча, энг кам тўлов миқдори асосий қарзни эмас, балки фоизларни сўндиришга сарфланади. Шунинг учун, минимал тўловдан бироз кўпроқ пул тўлаш яхшироқдир.

5. Олдиндан тўловни амалга оширинг

Бугун тўлашингиз мумкин бўлган нарсани эртага қолдирманг. Бутун тизим автоматлаштирилган ва унинг ишдан чиқиши мумкинлигидан ҳеч ким ҳимояланган эмас: тўлов кечиктирилиб ҳисобланган бўлиши мумкин ва бунда сизда тўлов муддати ўтиб кетиши хавфи юзага келади. Агар сиз тўловни олдинроқ амалга ошира олсангиз, унда кечиктирманг.

6. Кредитни онлайн расмийлаштиринг

Электрон ариза берилганда барча маълумотлар дарҳол тизимга бориб тушади ва бунда инсон омили ва ҳужжатларни йўқотиш хавфи четлаб ўтилади. Бундан ташқари, банкка бормасдан туриб, картага кредитни расмийлаштириш ва олиш имконияти жуда кўп афзалликларга эга. "InfinBANK" иловасида онлайн равишда кредит олинг


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.