Пластик карталарга хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи Ином Усманов билан интервью.
«InfinBank» хусусий очиқ акциядорлик тижорат банки ўз фаолияти бошиданоқ, ўзини ишончли ва универсал банк сифатида намоён қилиб келмоқда. У банк хизматлари бозорида ўз жойига эга бўлиш устида фаол иш олиб бормоқда ва бугун ушбу вазифанинг уддасидан чиқаётганлиги тўғрисида дадил гапириш мумкин.
Ҳозирги кунда «InfinBank» корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнес вакилларига ҳамда жисмоний шахсларга банк хизматларининг кенг кўламини тақдим қилиб келмоқда. Бундай хизматларнинг биттаси бўлиб пластик тўлов карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Уларнинг афзалликлари, фойдаланиш шартлари ва уларни олиш тартиби ҳақида бизга интервьюда Пластик карталарга хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи Ином Усманов гапириб берди.
— Бугунги кунда банк қайси пластик карталар турига хизмат кўрсатади?
— «InfinBank» ХОАТБ жисмоний ва юридик шахслар ҳамда хусусий тадбиркорларнинг сўмдаги пластик карталарни чиқариб, уларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунга келиб банк томонидан эмиссия қилинган пластик карталарнинг сони 22124 донани ташкил қилади, улардан 10000 донадан кўпроғи — Uzkart ONLINE карталаридир. Уларнинг афзал томони бўлиб, улар йўқолган тақдирда дарҳол ва тезкор блоклаш ҳисобланади. Бундан ташқари, пластик карта эгасининг карта ҳисобварағига «СМС-хабар бериш» хизматини улаш, шунингдек Интернет орқали он-лайн харидларни амалга ошириш имконияти. «СМС-хабар бериш» хизмати уланганидан сўнг пластик карта эгаси пластик картадан қилинган пул харажатлари тўғрисида СМС куринишда телефонга маълумот олади. Он-лайн пластик карта эгаларида «Шахсий кабинет» орқали Ucell мобил алоқа компаниясининг хизматларига ҳақ тўлаш имконияти ҳам пайдо бўлади. Ҳақ тўлашни амалга ошириш учун uzkart.uz сайтда «Шахсий кабинетда» рўйхатдан ўтиш керак.
— Ушбу пластик карталарнинг турлари учун қайси тарифлар амал қилади?
— Агар жисмоний шахс сўмдаги дебет пластик картасини очмоқчи бўлса, ундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 5 EUR миқдорида ҳақ олинади. Сўмдаги корпаратив пластик картасини очиш учун юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 EUR миқдорида ҳақ тўлаши керак. Якка тартибдаги тадбиркорга сўмдаги корпаратив пластик картасини чиқариш учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 20 EUR ташкил қилади. Жисмоний шахснинг сўмдаги дебет пластик картаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, уни қайта чиқариш учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 5 EUR ташкил қилади. Сўмдаги корпоратив пластик картаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, уни қайта чиқариш учун ҳақ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 25 EUR ташкил қилади. Сўмдаги пластик картанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг уни қайта чиқариш бепул амалга оширилади.
— Ҳозирги кунда «InfinBank» қайси халқаро пластик карталарни эмиссия қилади?
— «InfinBank» ХОАТБ «VISA International» халқаро тўлов тизимининг ассоциацияланган аъзоси ҳисобланади — банкка ушбу мавқени бериш тўғрисидаги ижобий қарор 2013 йил 7 майда қабул қилинди. «VISA» халқаро тўлов тизимида аъзолик қилиш банк фаолиятининг молиявий ва бошқарув кўрсаткичлари халқаро тўлов тизими талабларига жавоб бериши, шунингдек банк универсал, мустаҳкам, барқарор молия институти сифатида ривожланиш статегик режасининг навбатдаги босқичига эришганлиги тўғрисида далолат беради. Халқаро тўлов тизимининг ассоциацияланган аъзоси мавқеи «InfinBank» ўз хизматлар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтириш ҳамда мижзларга ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг карта бизнеси пешқадамларида — йирик банкларда мавжуд бўлган даражада замонавий банк маҳсулотларини таклиф қилиш имкониятини беради. Шуни айтиш лозимки, бошлангич босқичда банк томонидан «VISA» халқаро тўлов тизимининг иккита «Classic» ва «Gold» асосий банк карталар турини эмисся қилиш режалаштирилмоқда. Ўз дизайни ва логотипига эга «VISA» тўлов карталарини эмиссия қилиш жорий йилнинг III-чорак бошига режалаштирилган. Ҳозирги кунда банкда ушбу лойиҳани жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
— «Infinbank» бошқа халқаро тўлов карталари мавжудми?
— 2013 йилдан бери «InfinBank"да «China UnionPay» халқаро пластик карталари (ХПК) чиқарилмоқда. Банк 2012 дан бери «China UnionPay» халқаро тўлов тизимининг ассоциацияланган аъзоси ҳисобланади. «China UnionPay» ХПК асосий афзалликлари қаторига — уларни нафақат Хитойда, балки Туркия, БАА, Корея, Англия, Италия, Япония, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Россия, Қозоғистон каби дунёнинг 200 дан кўпроқ мамлакатларида кенг қўллаш, шунингдек кам ҳақ олиниши киради. Таъкидлаб ўтаманки, «China UnionPay» пластик картаси он-лайн режимида ишлайди.
— «China UnionPay» халқаро пластик картасини олиш ва ундан фойдаланиш тартиби қандай?
— «China UnionPay» халқаро тўлов картасини очиш ва улиш учун «InfinBank» бўлимига мурожаат қилиш, банк картаси орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун икки томонлама шартномани тузиш ва банкнинг тарифларига мувофиқ картани расмийлаштириш учун банк хизматларини тўлаш керак. Банк мижозлари ХПКдан хорижда турли хизматларга (меҳмонхона, савдо нуқталари, транспорт хизматлари) ҳақ тўлаш ёки банкомат орқали нақд пул олиш учун фойдаланишлари мумкин.
— Корпоратив банк пластик карталаридан фойдаланиш шартлари қандай?
— Корпоратив банк карталари эгалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом"да, унга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, назарда тутилган харажатларга ҳақ тўлаш учун савдо ва сервис корхоналарида картадан фойдаланган ҳолда, миллий валютада нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин. Корпоратив карталардан фойдаланган ҳолда, нақдсиз тўлов учун ишлатилаётган пул маблағлари қатъий муайян мақсадлар учун корпоратив банк картаси эгасининг ҳисобдорлиги остида ишлатиладиган маблағларидир. Қайд қилиш лозимки, корпоратив банк картаси эгаси корпоратив банк картасини ҳисобот остида олган пайтдан кечи билан 10 кун ичида юридик шахс бухгалтериясига корпоратив банк картаси орқали сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиши шарт.
— Карта йўқолиб қолган тақдирда, у ва ундаги қолдиқ қандай қилиб тикланади?
— Пластик карта йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, мижоз у йўқ бўлиши (йўқотилиши, ўғрилаб кетганлиги) тўғрисида аризани банкка тақдим қилиши керак. Мижознинг аризасига биноан банк мижознинг картасини блоклаб қўяди ва янгисини чиқаради. Карта ҳисобварағидаги пул маблағлар қолдиғи янги пластик картага ўтказилади.