«InFinBank»нинг фонд бозоридаги фаоллиги

«InFinBank»нинг фонд бозоридаги фаоллиги

«InFinBank»нинг фонд бозоридаги фаоллиги

2016 йил якунларига кўра, «Invest Finance Bank» акциядорлик-тижорат банки республика миқёсида қимматли қоғозларнинг энг йирик савдолари ҳажми бўйича эмитентлар ТОП ўнталигининг юқори (1-ўрин) поғонасини забт этди.

2016 йил якунларига кўра, «Invest Finance Bank» акциядорлик-тижорат банки республика миқёсида қимматли қоғозларнинг энг йирик савдолари ҳажми бўйича эмитентлар ТОП ўнталигининг юқори (1-ўрин) поғонасини забт этди.

Муассасанинг ушбу йўналишда амалга оширган чора-тадбирлари ҳамда фонд биржасидаги иштироки хусусида «InFinBank»нинг корпоратив маслаҳатчиси Ҳикмат Мирсобитов қуйидагиларни гапириб берди:

– Қимматли қоғозлар банк-молия муассасалари фаолиятини барқарорлаштириш, хусусан, уларнинг ресурс базаси ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Шу боис кейинги йилларда ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан ташкилот ва корхоналарнинг фонд бозорида фаол иштирок этишини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни, мамлакатимиз Биринчи Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори дастуриламал бўлмоқда.

«InFinBank» томонидан ҳам ушбу ҳужжатларга асосан халқаро тажрибадан келиб чиқиб, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари кўриб борилмоқда.

Жумладан, 2016 йилда банк ўз устав капиталини инвесторлар ҳисобидан ошириш мақсадида муомалага чиқарган қўшимча акцияларининг 53 430 106 донасини “Тошкент” Республика фонд биржаси орқали ўрнатилган тартибда жойлаштирди.

Эркин савдога қўйилган мазкур акцияларнинг маълум қисми эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 56-сонли қарорига асосан тасдиқланган низом ҳамда Марказий банкнинг 2016 йил 7 ноябрдаги 165/1-сонли рухсатномасига мувофиқ, қолаверса, «InFinBank» ва «Swiss Capital International Group AG» (Швейцария) инвестиция компанияси ўртасидаги битимга биноан “Тошкент” Республика фонд биржаси орқали ушбу чет эл компанияси томонидан 8 926 763,52 АҚШ долларга сотиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, томонлар ўртасидаги мазкур келишув «InFinBank»да хизматларни янада кенгайтириш, сифатини яхшилаш, технологик янгилаш ва замонавийлаштириш, реал сектор лойиҳаларини молиялаштириш борасида янги имконият эшикларини очди.

Хусусан, банк умумий капитали 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 149,8 млрд. сўмга етиб, активлари 1 трлн. сўмдан оширилди. Соф фойдаси 17,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ликвидлилик кўрсаткичини 68,0 фоизга етказишга эришилди. Шунингдек, муассасанинг инвестиция салоҳияти 1,6 бараварга ортди, кредит портфели 496,0 млрд. сўмни (22,4 млрд. сўми ажратилган инвестициялар) ташкил этди, жами депозитлари 875,5 млрд. сўмга етказилди. Бунда аҳолидан жалб қилинган омонатлар ҳажми 147,9 млрд. сўмга тенгдир.

Жорий йилда ҳам банкимиз томонидан қўшимча акцияларни эмиссия қилиш ҳамда инвестиция компаниясини жалб этиш орқали муассасанинг хорижий валютадаги ресурс базасини янада шакллантириш ва шу орқали «InFinBank»нинг юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва модернизациялашдаги иштирокини кучайтириш, филиаллар тармоғини кенгайтириш, хорижий валютадаги янги банк маҳсулотларини тақдим этиб, фаолият самарадорлигини юксалтириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Манбаи: "Банк Ахборотномаси" газетаси №8, 2017 йил, 23 февраль

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.