Пресс-релиз. Янги мобил илова.

Пресс-релиз. Янги мобил илова.

Пресс-релиз. Янги мобил илова.

InfinBANK жисмоний шахс ҳисобланган мижозлари учун мобил илованинг глобал янгиланган версиясини тақдим этади.

Банк мобил иловасининг биринчи талқини 2019 йил апрель ойида ҳар йили ўтказиладиган BankExpo кўргазмасида тақдим этилган эди. Илова бугунга қадар масофавий банк хизматлари бозорида катта муваффақиятларга эришди: мобил телефон ёрдамида жисмоний шахсларнинг онлайн тарзда маблағларни бошқаришини сезиларли даражада соддалаштириш имконини берди. Илова банк карталари ўртасида фойдали тарифларда пул маблағларини ўтказиш, жозибадор фоиз ставкалари бўйича онлайн омонатлар очиш, жуда қисқа муддатга кредит карталари буюртма қилиш ва хизмат тўловлари учун cashback олишга замин яратди.

Илова ишга туширилгандан буён банк уни такомиллаштириш устида мунтазам иш олиб борди ва бу ишлар нафақат сезиларли такомилларга, балки мутлақо янгиланишга –янги версиясининг яратилишига олиб келди. Банк мижозларнинг илова ҳақидаги шарҳларини таҳлил қилди, мутахассисларнинг таклиф ва фикрларини ўрганди, Ўзбекистон бозоридаги ҳамкасблари ва жаҳоннинг етакчи финтех компаниялари тажрибасини ўрганиб чиқди. Янгиланган версияда асосий эътибор масофавий хизмат кўрсатишнинг қулай ва юқори даражада сифатли бўлишига қаратилди ва бу иловани келгусида янада ривожлантиришда ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди. Тубдан янгиланган версияни ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни Банк жамоаси бажарди.

Янги версия устида ишлаш палласида банк қабул қилган қарорга биноан энди фақат банк мижозлари иловадан фойдаланишлари мумкин. Бунга фойдаланувчиларнинг молиявий хавфсизлиги ҳақида қайғуришдан тортиб, банк мижозларига кўпроқ уларнинг истакларига мос келадиган маҳсулотларни таклиф қилиш хоҳишигача бўлган бир қатор омиллар туртки берди. Мобил иловага кириш InfinBANK картаси орқали, тез орада эса, фойдаланувчи логини/пароли орқали амалга оширилади. Ҳали Банкнинг мижози бўлмаганлар учун шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, янги иловани ўрнатгандан сўнг, унда дарҳол карта чиқариш учун ариза қолдириш ва Банкка бир марта ташриф буюриш билан илованинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконига эга бўлиш мумкин. Иловага киргандан сўнг, фойдаланувчига унинг InfinBANKʼдаги барча маҳсулотлари автоматик равишда кўринади.

Банк карталари билан тез-тез кузатилаётган фирибгарлик ҳолатларидан ўз мижозларини ҳимоя қилиш мақсадида, янги иловада фақат мижозга тегишли бўлган InfinBANK карталаридан фойдаланиш мумкин бўлади, маълум вақт ўтганидан сўнг эса, бошқа банкларнинг шахсий карталарини қўшиш функцияси ишлайди. Мижозлар карталар устида амалларни бажараётганда, уларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида СМС-тасдиқлаш функциясидан фойдаланилади, муддатли омонатлар билан ишлашда эса мазкур функция стандарт равишда қўлланади.

Дизайн бўйича ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Иловадан фойдаланишда кўпроқ енгиллик ва қулайликни таъминлаш мақсадида, User Experience ёки бошқа сўз билан айтганда мижозлар тажрибасига асосий эътибор қаратилди. Дастурчилар гуруҳи барча тавсиялар ва мижозларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир визуал урғуни қайта кўриб чиқди ва энг биринчи навбатда соддалик ва қулайликка эътибор қаратди.

Хизматлар учун тўловлар бўлимининг, аслини олганда, мобил банкларнинг кўпчилик ечимларида ўхшаш бўлган катта каталогнинг бир қисми бўйича муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Дастурчилар хорижлик ҳамкасбларимизнинг ишларидан илҳомланиб, бир қатор хизматларга эга интуитив тушунарли бўлган пехташтани яратдилар. Банкда хизматлар каталогини доимий равишда кенгайтириш билан шуғулланадиган алоҳида йўналиш яратилди.

Янги версия релизидан кейин ҳам InfinBANK жамоаси мобил илованинг янги маҳсулотлари ва функцияларини яратиш ва амалдаги имкониятларини яхшилаш устида иш олиб боришда давом этади. Ишнинг натижаси илованинг мижознинг тўлақонли мобил банкига айланиши бўлади.

InfinBANK иловасининг янгиланган версиясини 2021 йил август ойидан бошлаб App Store ва Google Play ресурсларидан юклаб олиш мумкин бўлади. Мижозларимизнинг киритилган ўзгаришлар ҳақидаги фикрларини кутиб қоламиз. Мижоз – бизнинг бош қадриятимиз!


×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.