ATБ «InFinBank» - Жанубий Кореянинг "Kookmin Bank"да вакиллик ҳисобрақамини очди
АТБ "InFinBank" Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган "Kookmin Bank"да АҚШ долларидаги вакиллик ҳисобрақами очганлигини мамнуният билан маълум қилади.
АТБ "InFinBank" Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган "Kookmin Bank"да АҚШ долларидаги вакиллик ҳисобрақами очганлигини мамнуният билан маълум қилади."Kookmin Bank" 1963 йилда ташкил топган бўлиб, Жанубий Кореянинг йирик банклари қаторига киради. "Kookmin Bank" Жанубий Кореянинг KB Financial Group молиявий гуруҳи таркибига киради. "Kookmin Bank" штаб-квартираси Сеул шаҳрида жойлашган. "Kookmin Bank" Жанубий Кореяда 1100 дан ортиқ филиали ва мамлакат ташқарисида 15 дан ортиқ бўлинмалари мавжуд.
"Kookmin Bank"даги вакиллик ҳисобрақам: 894-8-USD-01-6.