Хоразм вилоят филиалини ғалаба билан табриклаймиз!
4 февраль куни Ўзбекистон банклари Ассоциациясида аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳамда Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси томонидан ташкил этилди.
Чуқур мамнуният билан “Шаҳарларда энг яхши жамғарма/махсус касса” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят филиалини муборакбод этамиз.
Банкимизнинг Хоразм вилоят филиалига бундан-да юқори марраларни забт этишни тилаб қоламиз.