Осиё тараққиёт банки ва "Invest Finance Bank" ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланди
2017 йил 5 июл куни Тошкент шахрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва «Invest Finance Bank» («InFinBank») ўртасида савдо йўналиши бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2017 йил 5 июл куни Тошкент шахрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва «Invest Finance Bank» («InFinBank») ўртасида савдо йўналиши бўйича ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Савдони молиялаштириш дастури асосида Осиё тараққиёт банки давлатимиз тижорат банклари билан муваффақиятли ҳамкорлик олиб бормоқда. Дастур доирасида Ўзбекистонда савдони қўллаб қувватлашга қаратилган умумий қиймати 1 миллиард 300 миллион АҚШ долларига тенг булган 467 шартнома молиялаштирилди.
АТБ «InFin Bank» бошқарув раиси Зикирилло Абдуллаев - “Осиё тараққиёт банки савдони молиялаштириш дастурига киритилганлигимиз, бизга хусусий секторни қўллаб қувватлашга, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишимизга имкон яратади”