uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
Автокредитлар

Автокредитлар

Автокредитлар

Кредит муддати

36 ойгача

Кредит мақсади

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини харид қилиш учун

Йиллик фоиз ставкаси

28%

Кредит миқдори

Чегараланмаган.

Таъминот

1.   Харид қилинаётган автотранспорт воситаси;

2. Жисмоний ёки юридик шахс кафиллиги;

3. Кредитни кайтармаслик хатари билан боғлиқ суғурталаш полиси;

4. Банкни қаноатлантирадиган бошқа ликвид мулк гарови

Таъминотнинг умумий миқдори кредит миқдоридан 125%дан кам бўлмаслиги керак.

Сўндириш частотаси

Асосий қарзни - ҳар ой

Ҳисобланган фоизларни - ҳар ой.

Кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш кредит маблағлари ишлатилган санадан бошланади

Бирламчи тўлов

Автотранспорт воситаси қийматидан 25%дан кам бўлмаган миқдорда

Потенциал қарз олувчига талаблар

  • Ёши 18 ёшгача;

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахс ёки хориж фуқароси;

  • Кредит учун ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида меҳнат стажига эга бўлиш;

  • Ижобий кредит тарихига эга бўлиш (агар жорий кредитлар мавжуд бўлса, улар бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг бўлмаслиги, шунингдек, банк/банклар олдида ўз вақтида бажарилмаган мажбуриятлар тарихидан холи бўлиш).

Керакли ҳужжатлар

1.     Кредит учун ариза.

2.     Ойлик маошга тегишли пластик карта ва у бўйича энг камида 6 ойлик давр учун айланмаларнинг мавжуд бўлиши. Бунда пул айланмалари амалдаги барча кредитларга (шу жумладан яна олинаётган кредит) оид харажатларни қоплаш учун етарли миқдорда бўлиши лозим;

3.     Кредит бўлими ходими томонидан нусха олинадиган паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг асл нусхаси ҳамда қарз олувчининг яшаш манзили;

4.     Янги автомобилни харид қилиш учун автосалон билан тузилган шартнома;

5.     Таъминот бўйича ҳужжатлар.

Кредитни ажратиш шакли

Кредит банк томонидан кредит маблағларини сотувчи ҳисобига ўтказиш орқали миллий валютада (сўм) нақдсиз шаклда тақдим этилади.

Кредит аризасини топшириш жойи

Кредит аризаси ва кредитни расмийлаштириш ишлари банкнинг филиаллари ва бўлинмаларида амалга оширилади.

 

Кредитни кўриб чиқиш муддати

Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати ариза расмийлаштирилган кундан бошлаб 3 кунни ташкил қилади. Кредит аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида 24 соат ичида мижозга хабар берилади.

Кредитни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга доир қўшимча тўловлар

Мавжуд эмас

Муддатидан олдин сўндириш

Кўшимча комиссия ва жарималарсиз ушбу турдаги кредит бўйича қарзни муддатидан олдин сўндириш кўзда тутилади.

Асосий қарз ва фоизлар бўйича имтиёзли давр                    

 

Кўзда тутилмаган

Кредит ажратишга нисбатан салбий қарор қабул қилинишига сабаб бўладиган омиллар

1.     Салбий кредит тарихи (кредитга доир асосий қарз ва фоизларни ўз вақтида сўндирмаслик, кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги);

2.     Потенциал қарз олувчининг барқарор бўлмаган даромадлари ёки уларнинг йўқлиги (кредитга ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида доимий даромадларнинг мавжуд эмаслиги);  

3.     Понтенциал қарз олувчи тақдим этган нотўғри, нохолис ва нотўлиқ маълумот.

4.     Кредит бўйича таъминотнинг йўқлиги.

Кредит ажратишга нисбатан ижобий қарор қабул қилинишига сабаб бўладиган омиллар

 

1.     Ижобий кредит тарихи (кредитлар ва фоизларни ўз вақтида сўндириш, кредит бўйича муддати ўтиб кетган жорий қарздорликнинг йўқлиги).

2.     Потенциал қарз олувчининг барқарор даромадлари (кредитга ариза бериш санасигача жорий иш жойида энг камида 6 ой давомида)

3.     Потенциал қарз олувчининг қаноатлантирувчи молиявий аҳволи

4.     Кредитни қоплашга етадиган миқдорда ва ҳажмда таъминотнинг мавжудлиги (кредит миқдоридан 125%дан кам бўлмаган миқдорда).

Кредит бўйича асосий қарзни тўлашга оид муддатларга риоя қилингмаган тақдирда, ўз вақтида тўланмаган қарзга нисбатан фоиз ставкаси кечиктирилган қарздорлик пайдо бўлган санадан бошлаб 1,5 бараварга ортади.

ДИҚҚАТ! КРЕДИТНИНГ ФОИЗ МИҚДОРИ НОМИНАЛ ФОИЗ СТАВКАСИ АСОСИДА ҲИСОБЛАНАДИ. КРЕДИТНИНГ ТЎЛИҚ МИҚДОРИ ЭСА ФОИЗЛАР ВА БОШҚА ТУРДАГИ ТЎЛОВЛАР ЎРНАТИЛГАН МУДДАТЛАРДА ВА БУТУН МИҚДОРДА ТЎЛАНГАН ҲОЛАТДА СИЗ УЧУН ҚАНЧАГА АЙЛАНИШИНИ КЎРСАТАДИ.

КРЕДИТНИНГ ТЎЛИҚ МИҚДОРИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ БИЛАН “Кредитлар” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.

ДИҚҚАТ! МАЗКУР КРЕДИТНИНГ НОМИНАЛ ФОИЗ СТАВКАСИ ЎЗГАРТИРИЛИШИ МУМКИН. БУНДАЙ ҲОЛАТ ЮЗ БЕРГАН ТАҚДИРДА, ЎЗГАРИШЛАР ҚАРЗ ОЛУВЧИ БИЛАН КЕЛИШИЛАДИ.