"E-mail"га етказиш
Ҳисобрақам кўчирмаларини ялпи «E-mail» хатлар орқали етказиш деганда, банкда янги амалиёт кунининг ҳисобрақам кўчирмасини ва кун ҳужжатларини автоматлаштирилган тарзда мижознинг «E-mail» манзилига юбориш назарда тутилади.
Мижозлар, шунингдек, ҳисобрақам кўчирмасини тўғри келадиган андозага мувофиқ аниқ санада (ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ой ёки ҳар йилда) юборилишини белгилашлари мумкин.
Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш мижозларга қуйидаги имкониятларни яратади:
- ҳисобрақам кўчирмаларини электрон шаклда дунёнинг исталган нуқтасида олиш;
- мижозларининг ҳисобрақамларида пул маблағлари ҳаракатини мониторинг қилиш;
- мижозга электрон ҳисобрақам кўчирмаларини юбориш мунтазамлигини ўрнатиш;
- хизматдан фойдаланиш даври мобайнида хабарларни мониторинг қилиш;
- хабарларни қабул қилувчи манзилни ўзгартириш ва х.к.з.
Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш хизмати қўшимча тўлов талаб қилмайди ва ўрнатилган тариф режаси доирасида мижозларга тақдим этилади.
Ҳисобрақам кўчирмаларини «E-mail» манзилига етказиш хизматини сизга хизмат кўрсатаётган АТБ «InFinBank» исталган бўлинмасида ёқтиришингиз мумкин.