uz
Кўзи заифлар учун
Алоқа-маркази
Ишонч телефони
(+99871) 202-50-60
 «Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (26.04.2018)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (26.04.2018)

«Invest Finance Bank» акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига! (26.04.2018)

Банк Кенгашининг ташаббуси билан, 2018 йилнинг 7 май куни соат 17:00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида, Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши ўтказилади. Банк Кенгаши йиғилишининг 2018 йил 20 апрелдаги 31- сонли баённомаси билан, Банк акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишининг қуйидаги Кун тартиби тасдиқланган:

Банк Кенгашининг ташаббуси билан, 2018 йилнинг 7 май куни соат 17:00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида, Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши ўтказилади.

Банк Кенгаши йиғилишининг 2018 йил 20 апрелдаги 31- сонли баённомаси билан, Банк акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилишининг қуйидаги Кун тартиби тасдиқланган:

Йиғилиш кун тартиби:

  1. 1. Банк Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
  2. 2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. 3. Банк Кенгашининг банкни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ўз ичига олган 2017 йил якуни бўйича ҳисоботини эшитиш;
  4. 4. Банк фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. 5. Банк Бошқарувининг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. 6. Банкнинг 2017 йил якуни бўйича ва ўтган йилнинг тақсимланмаган соф фойдасини тақсимлаш;
  7. 7. Банк оддий акцияларига дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда уни тўлаш шаклини белгилаш;
  8. 8. Банкнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
  9. 9. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш;
  10. 10. Банк Бошқаруви раиси тасдиқлаш;
  11. 11. Банк Ички низомларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш;
  12. 12. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  13. 13. Банк Уставига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.


Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш Банк биносининг учинчи қаватида 2018 йил 7 май куни соат 16.30 да бошланади. Банк Кенгаши Сиздан йиғилишга Юридик шахснинг номидан ваколатингиз ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишингизни сўрайди.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси 1- уй, тел. 202-50-60

Банк Кенгаши