InfinBANK'да Бошқарув Раиси билан тўғридан-тўгри онлайн мулоқот бўлиб ўтди

InfinBANK'да Бошқарув Раиси билан тўғридан-тўгри онлайн мулоқот бўлиб ўтди

InfinBANK'да Бошқарув Раиси билан тўғридан-тўгри онлайн мулоқот бўлиб ўтди

2020 йил 24 декабрда InfinBANK асос солингалигига 13 йил тўлиши муносабати билан, банк Бошқаруви раиси Бобур Бурҳонов ходимлар билан онлайн режимида тўғридан-тўғри мулоқот ўтказди.

Асос солинган кун – барчани бир жойда йиғиш ва эришилган ютуқларни эслаб ўтиш, хатоларни муҳокама қилиш ва режаларни белгилаб олиш учун ажойиб баҳона. Бошқарув раиси билан ўтказиладиган очиқ мулоқот – бизнинг банкимиз учун одатий ҳодиса, аммо барча филиалларнинг ҳар бир ходими иштирок этиши мумкин бўлган бундай кенг миқёсли суҳбат банкимиз тарихида биринчи марта амалга оширилди.

Тўғридан-тўғри онлайн мулоқотнинг бошланишида 60 дан ортиқ савол ва таклифлар келиб тушди ва уларнинг энг асосийларига Бобур Бурҳонов жонли эфирда жавоб берди (саволларнинг рейтинги ходимлар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланди). Шунингдек, учрашув давомида барча InfinBANK ходимлари ўз саволларини шахсан Бошқарув раисининг ўзига жонли эфирда тўғридан-тўғри бериш имкониятига эга бўлдилар.

Бобур Бурҳонов учрашувни InfinBANK тарихига кичик саёҳат билан бошлади: у банкимизнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиши бозор учун қанчалик инновацион ва салмоқли таъсир кўрсатганини эслади, жамоанинг бу ўтган йиллар давомида эришган энг катта ютуқларини таъкидлаб ўтди, 2020 йил якунларини сарҳисоб қилди. “2020 йил бизга олиб келган кутилмаган ҳодисаларга қарамай, бизнинг Банкимиз тўғри сиёсат қабул қила олди – активларни ошириш ва риск-аппетитни чеклаш сиёсатини қабул қилди*. Пандемия туфайли дунёда юз берган ўзгаришларни таҳлил қилиб, биз ўсиш суръатлари режаларига ҳам, бизнес-кўрсаткичлари режаларига ҳам ўзгартириш киритдик. Аммо, шунга қарамай, кўплаб молия институтлари бундай натижага эриша олмаган бир вақтда, биз режамизда кўзда тутилган даромад қисмининг соф фойда йўналишида кўрсатилган кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлдик. Бу – бутун жамоамизнинг ютуғидир”, – дея таъкидлади Бобур Бурхонов.

InfinBANK ходимларининг саволлари турли хил мавзуларда бўлди, хусусан улар: банк операцияларини соддалаштириш бўйича таклифлар, банклар учун кредит хатарларини камайтириш бўйича ғоялар, янги ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ҳақида таклифлар, ҳисоботларни оптималлаштириш ҳақидаги фикрлар ва Банк Бошқаруви Раисининг ҳаётига оид шахсий саволлар беришди.

Энг ажойиб жавоб олган саволлардан бири мана бундай бўлди: “Сиз InfinBANKʼни беш йилдан кейин қандай тасаввур қиласиз?”

“Ўйлайманки, InfinBANK энг яхши сервисга эга бўлган, омниканал (кўп тармоқли) ва рақамли хизматларни тақдим этадиган банклар қаторига киради. Ишончим комилки, уч йил олдин бошлаган биргаликдаги ишимизни давом эттириш орқали биз бунга осонликча эришамиз”, – деб жавоб берди Бобур Бурхонов.

Тўғридан-тўғри мулоқот икки соат давом этди, жами бўлиб, Бошқарув Раиси 26 та савол ва таклифларга жавоб берди.

Мулоқот жонли ва самимий руҳда ўтди ва InfinBANKʼнинг туғилган кунини Бошқарув раиси билан бевосита мулоқотда нишонлашни анъанага айлантириш ғоясини шакллантирди.

 

* “Риск–аппетит – бу банк ўз фаолият кўлами ва хусусиятидан келиб чиқиб, ўзининг стратегияси ва бизнес-режаси доирасида ўз мақсадларига эришиш учун қабул қилишга тайёр бўлган таваккалчиликларнинг кутилиши мумкин бўлган хатарлилик даражаси доирасида олдиндан белгиланган хавфлар даражаси ва турлари”.
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси. Банк фаолияти устидан самарали назорат олиб боришнинг асосий тамойиллари.

×

Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma

Hurmatli foydalanuvchilar! Saytda ovoz joʻrligidan foydalanish imkoniyati mavjud. Ushbu funktsiyadan foydalanish uchun ovozli rejimga oʻtish zarur, keyin kerakli matnni belgilab, hosil boʻlgan belgini bosish lozim.
* Saytdagi ovoz joʻrligi funktsiyasi Windows Vista va undan oldingi versiyadagi operatsion tizimlarda ishlamaydi.