-
АТБ «InFinBank» жамоаси Сизни чин дилдан Рамазон хайити билан табриклайди. Сизга ва яқинларингизга тинчлик, мустаҳкам соғлиқ, бахт ва фаровонлик тилайди.
-
Катта қувонч билан шуни маълум қиламизки, Германиянинг «Landesbank Baden-Wuerttemberg» банки, АТБ «Invest Finance Bank» га савдони молияштириш учун кредит линияси ажратди.
-
АТБ "InFinBank" катта қувонч ва шараф билан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети АТБ "InFinBank"нинг йирик ҳамкоридан бирига айлангани ҳақида хабар беради.
-
2016 йил якунларига кўра, «Invest Finance Bank» акциядорлик-тижорат банки республика миқёсида қимматли қоғозларнинг энг йирик савдолари ҳажми бўйича эмитентлар ТОП ўнталигининг юқори (1-ўрин) поғонасини забт этди.
-
4 февраль куни Ўзбекистон банклари Ассоциациясида аҳоли бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
-
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2017 йил 6 февралдаги мажлиси қарорига асосан, 2017 йил 17 февраль куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
