Кредитлаш

Кредитлаш

Кредитлаш

АТБ «InFinBank» юридик шахслар ва юридик шахс мақомини ташкил этмаган хусусий тадбиркорлар билан тузилган шарномалар асосида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш учун кредит амалиётларини бажаради.

Кредитлар қуйидаги турларга:

  • асосий капитални шакллантириш учун бериладиган кредитлар, одатда 5 йил муддатга берилади;
  • ва 1,5 йил муддатга ажратиладиган айланма капитал кредитларига бўлинади.
Номи Миллий валютада АҚШ долларида ЕВРО валютасида
Фоиз ставкаси Кредит муддати Фоиз ставкаси Кредит муддати Фоиз ставкаси Кредит муддати
1 Айланма маблағлар учун кредитлар Йиллик 19,99% 18 ойгача Йиллик 5,99% 18 ойгача Йиллик 5,99% 18 ойгача
2 Модулли кредит Йиллик 22,99% 3 ой  Йиллик 7,99% 3 ой  Йиллик 7,99% 3 ой 
3 Муддати 18 ойдан ошадиган бошқа ҳар қандай мақсадлар учун кредитлар, жумладан,  лизинг Йиллик 19,99% 18 ойдан ортиқ Йиллик 5,99% 18 ойдан ортиқ Йиллик 5,99% 18 ойдан ортиқ
  Кредитнинг муддати ўтган қисми учун фоизлар Белгиланган ставка Х 150%  - Белгиланган ставка Х 150%  - Белгиланган ставка Х 150%  -


Қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш доирасида бериладиган имтиёзли кредитлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган фоиз ставкалари бўйича белгиланади.

АТБ «InFinBank» қуйидаги асосий кредит воситадаларидан фойдаланади:

Кредит линияси очилмайдиган кредит

Кредитнинг жами суммаси бирданига берилади. Кредитлашнинг бу шаклида мижозга ажратилган кредит маблағларининг умумий суммаси кредитлаш муддати давомида тегшили кредит шартномасида белгиланган максимал миқдорда (кредит бериш лимитидан) ортиб кетмайди. Кредитни қайтариш тақдим этилган сўндириш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Кредит линияси очиладиган кредит

Бунда кредитни босқичма-босқич берилиши кўзда тутилади ва уни қайтариш белгиланган жадвал асосида кредитлаш муддати ичида кредитни янгиламаслик гарти билан амалга оширилади;

Янгиланадиган кредит линияси

Янгиланадиган кредит линияси кредитлашнинг шундай шаклики, бунда кредит шартномаси амал қилиб турган муддат ичида кредит бўйича мижознинг қарздорлиги кредит шарномасида белгилаб қўйилган максимал миқдордан (қарздорлик лимитидан) ортиб кетмайди. Кредит шартномаси амал қилиб турган муддат ичида мижоз кредитни бир неча марта қисман ёки тўлиғича сўндириб, ўша миқдордаги кредит олишни такроран янгилаши мумкин. Бу ҳолда кредитлаш муддати, кредит линиясининг лимити ва кредит мақсади чекланган бўлади.

Хорижий кредит линияси

Кредит маҳсулот, ускуналарини янгилашга қарши бўлмаган ва бунга қизиқиш билдирган, корхоналар учун мўлжалланган. Халқаро Тикланиш ва Таррақиёт банкининг кредит линияси эскирган техникани тезкор модернизацияси ҳамда энергия заҳираларидан фойдаланишдаги харажатларни қисқартиришга қаратилган. Ушбу кредит бўйича фоиз ставкаси – йилига 6%.

Лойиҳани амалга оширишда фақатгина ИФУК (Иқтисодий фаолият умумий классификатори)нинг кичик бўлимига тегишли бўлган, саноат корхоналари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Кредит ажратиш шартлари:

  • Кредит муддати:

    • 1,5 йилгача — айланма капитални туўлдириш учун;
    • 5 йилгача — асосий капитални шакллантириш учун;

  • Кредит суммаси — кредит ажратилаётган тадбирнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади;
  • Таъминот — кредит суммасининг125% миқдорида. Таъминот сифатида қуйидагилар тақдим этилиши мумкин: мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати, учинчи шахс кафиллиги, қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси , хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги.

×

Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сайтда овоз жўрлигидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу функциядан фойдаланиш учун овозли режимга ўтиш зарур, кейин керакли матнни белгилаб, ҳосил бўлган белгини босиш лозим.
* Сайтдаги овоз жўрлиги функцияси Windows Vista ва ундан олдинги версиядаги операцион тизимларда ишламайди.