-
Ҳурматли мижозлар!
2016 йил 21 ноябрь кунидан эътиборан АТБ «InfinBank» Бош офисининг бошқа таркибий бўлинмалари қатори мижозлар билан ишловчи Амалиёт департаменти ҳам Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 1- уй манзилида жойлашган бинога кўчиб ўтди. Мўлжал: Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ёки Beeline бош офиси. -
АТБ «InFinBank» Кенгашининг 2016 йил 2 ноябрдаги мажлиси қарорига асосан, 2016 йил 14 ноябрь куни соат 17.00 да, Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 1- уйда жойлашган АТБ «InFinBank» конференц залида Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
-
AТБ «InFinBank» жамоаси барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан чин дилдан табриклайди.
Сизга сиҳат саломатлик, бахт ва мураккаб ишингизда омадлар тилаймиз.
Ҳурмат билан
AТБ «InFinBank» жамоаси -
Банкимизнинг Бош офиси Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1- уй (мўлжал Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Билайн биноси ёнидаги) манзили бўйича жойлашган янги маъмурий бинога кўчиб ўтиши муносабати билан, “Навоий” минибанки жорий йилнинг 26 октябр кунидан расман тугатилиши ҳақида хабар берамиз.
-
АТБ «InFinBank» 2016 йил 3 октябрдан юридик шахсларга хизмат кўрсатиш янги тарифлари кучга кириши ҳақида хабар беради. Янги тарифлар билан шу ерда танишиб олишингиз мумкин.
-
АТБ “InFinBank” Ўзбекистон халқини якинлашаётган муқаддас ва ёруғ Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайди.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ , тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилаймиз.
